Кириш icon

Кириш


1 чел. помогло.
Смотрите также:
Кириш



страницы: 1   2   3   4   5   6   7   8   9
вернуться в начало

5. Мижоз олдидаги мажбуриятлар


Аудит-тадбиркорлик фаолиятидир. Аудитор мижоз билан тузган шартномаси асосида фаолият юритади. Шундай экан у имкони борича мижозининг конуний манфаатларини химоя килиш, унга сифатли хизмат курсатишга харакат килиши лозим. У хар кандай холатда хам салбий маьлумотларни йигувчи, фош килувчи ва айбловчига айланиб колмаслиги керак .Текширув натижасида аникланган заиф бугинлар, хатоликлар ва камчиликларни аудитор мижозига имкони борича унинг нафсониятига тегмайдиган шаклда, яьни тилаклар, маслахатлар, курсатмалар ва хоказолар холида етказишга харакат килмоги лозим. Аникланган камчиликлар ва хатоларни тугрилаш ёки уларнинг салбий таьсирини камайтиришнинг имкони булса аудитор бу борада мижозига ёрдам бериши керак. Аммо, аудитор хар кандай холатда хам мижозининг ноконуний харакатларини ёкламаслиги, уни беркитишга харакат килмаслиги, молиявий хисобот маьлумотларини сохталаштиришга йул куймаслиги лозим.

Корхонани кескин ракобат кураши мавжуд булган бозор муносабатларига утиши ишлаб чикариш ва тижорат фаолияти билан боглик сирларни саклашни таьминлаш тадбирларини ишлаб чикишни талаб килади. Мамлакатдаги конунчилик эса унинг бу хукукини химоя килиш тизимини ишлаб чикади. Шунга кура мижоз билан аудитор уртасида тузилган шартномада хам корхона фаолияти билан боглик сирни саклаш ва корхона рахбарияти ёки жавобгарликка тортиш хукукига эга булган идораларнинг рухсатисиз уни ошкора килмаслик шартлари кузда тутилади. Харакатдаги конунларга кура ушбу шартларга риоя килмаслик маьнавий, моддий ва жиноий жавобгарликни кузда тутади.

Лекин бу, аудитор хамма шароитда хам яккол кузбуямачилик, ноконуний харакат ва катта хажмда давлат ёки жамият мулкини талон-тарож килиш холатларига куз юмиши керак, деган гап эмас. Аудитор конунчиликка кура жиноий жавобгарлик кузда тутилган конунбузарликларни аниклаган вактида мижозга бу тугрисида суд-тергов идораларини тегишли тартибда хабардор килишни маслахат бериши лозим. Агар мижоз бундан бош тортса, аудитор текширувни давом эттириш ва молиявий хисобот тугрисида хулосани тайёрлашдан воз кечиши ва уз харакатини ёзма равишда асослаб бериши керак булади.

Аудитор мижоз билан булган муносабатини ва текширув жараёнида тупланган маьлумотларни уз манфаати йулида фойдаланиши мумкин эмас.

Немис аудиторларининг касб этикаси меьёрларида тижорат сирини саклаш коидалари катта уринни эгаллайди. Жумладан, аудитор, касам ича туриб, уз мижозларининг сирини саклабгина колмасдан, узига карашли ёрдамчилари ва бошка ходимларидан уларга ишонилган сирни хар кандай шароитда ошкора килмасликлари тугрисида ёзма тилхат олиши керак. Германия конунларига кура "тижорат сири тугрисидаги конун"ни бузганлиги учун аудитор бир йилгача камок жазосига хукм килиниши ёки катта микдордаги жарима билан жазоланиши мумкин.

Бундан ташкари харакатдаги конунчиликка кура текшириш ту-галланиб, хулоса чикарилгунга кадар аудитор узрсиз сабабларсиз уз фаолиятини тухтатиб куймаслиги лозим.

Аудитор текширув натижаларига кура мижозга молиявий хисобот ва бухгалтерия балансининг тугрилиги тугрисида хулоса тайёрлаб беради. Агар аудиторлик хулосасидаги мавжуд ноаник маьлумотлар асосида мижоз, учинчи шахслар ва давлатга зиён етса уконун олдида маьнавий, моддий ва жиноий жавобгарликка тортилади.


^ 10-МАВЗУ: ПУЛ МАБЛАҒЛАРИ АУДИТИ

РЕЖА:

  1. Аудитнинг аҳамияти ва вазифалари.

  2. Кассани, касса муомалалари ва пул ҳужжатларини аудиторлик текширувдан ўтказиш.

  3. «Ҳисоб китоб счёти», -«Валюта счёти», -«Банкдаги махсус счётлар» ва бошқа пул маблағлари счётларига доир муомалаларни текшириш.

  4. Молиявий қўйилмалар аудити.


1. Пул маблағларини аудиторлик текширувидан ўтказишнинг асосий мақсади, улар сақланиши ва ишлатилишининг мақсадга мувофиқлигини ҳамда қонунийлигини таъминлаш, шунингдек, уларни такомиллаштиришдан иборат.

Ушбу мақсадни амалга ошириш учун қуйидаги вазифаларни ҳал этиш зарур: инвентаризация ўтказиш йўли билан кассадаги мавжуд пул маблағлари, қимматбахо қоғозлар миқдори ва суммаларининг ҳақиқий қолдиғини аниқлаш, касса муомалаларини ҳисобга олишда «Касса муомалаларини юритиш тўғри-сидаги Низом» га қай даражада риоя қилинаётганлигини аниқлаш; банк муассасасидаги ҳисоб китоб, валюта ва бошқа махсус счётлар бўйича амалга оширилган муомалаларни текшириб чиқиш; ўтказилган текшириш асосида оралиқ далолатнома тузиш ва хулоса қилиш.

2. Аудиторлик гуруҳи пул маблағлари ва касса муомалаларини ҳужжатлар асосида текширишни бошлашдан олдин, одатда, кассадаги нақд пуллар, қимматли қоғозлар ва қатъий ҳисобот бланкларини текширувдан ўтказади. Бунда пул маблағларини ҳисобга олишга доир Республикамиздаги қонунлар ва меъёрий ҳужжатларга асосланиш зарур.

Кассани инвентаризация қилиш муддатларига риоя қилинишини текшириш. Касса дафтаридаги қолдиқнинг бухгалтериядаги ҳисоб регист-рлари (журнал ордер, бош китоб) даги қолдиқларга тенглигини текшириш.

3. Ҳисоб китоблар, валюта ва махсус счётлардан олинган банк кў-чирмаларидаги қолдиқларнинг корхона бухгалтериясидаги тегишли хисоб регистрлардаги қолдиқларга тенглигини текшириш. Ҳисоблашув, валюта ва махсус счётлар бўйича муомалаларнинг банк кўчирмасига илова қилинган дастлабки ҳужжатларга мувофиқлигини текшириш. Ҳисоблашув, валюта ва махсус счётлардан корхона кассасига олинган нақд пул маблағларининг тўлиқ кирим қилинганлигини текшириш. Банкдаги счётлардан пул маб-лағининг бошқа ташкилотларга тўғри ўтгазилганлиги ва шу ташкилотнинг шахсий счётларига тўғри ёзилганлигини текшириш. Банкдаги счётлардан депонентланган суммалар, алиментлар ва бошқа суммаларнинг тўғри ўтказилганлигини текшириш. Олинган материал қийматликлар, ишлар ва хизматлар учун бошқа ташкилотларга ўтказилган пул маблағларининг қарама-қарши текширув ўтказиш ва натижаларини расмийлаштириш.

4. Ўзбекистон Республикасининг «қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисидаги қонуни». қимматли қоғозларнинг асосий хусусияти.

қимматли қоғозлар икки гуруҳга бўлинади: 1.эгалик қилиш муноса-батларини ифодаловчи-акциялар ва пайлар; 2. кредит муносабатларини ифодаловчи-облигациялар, оддий ва ўтказма векселлар, депозит ва инвестицион сертификатлар, ипотекалар ва бошқалар.

Акциялар-ўз эгасининг акциянерлик жамияти капиталида қатнашишини тасдиқлайдиган ва ушбу жамият фойдасининг маълум бир қисмини дивиденд сифатида олиш ҳуқуқини таъминлайдиган, жамиятни бошқариш, шунингдек, фойдани ва жамиятни тугатиш чоғида мулкларни тақсимлашда қатнашиш ҳуқуқини берадиган қимматли қоғозлардир.

қимматли қоғозлар аудити, уларга тааллуқли бухгалтерлик ҳисоботи маълумотларининг хаққонийлигини текширишдан бошланади. Бундай текширув корхонанинг бошқа мулкларини текширишдаги каби инвентари-зация (ашёвий рўйхат) ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

қимматли қоғозларни инвентаризация (ашёвий рўйхат) қилиш қуйидаги вазифаларни хал этади: уларнинг хақиқатдаги мавжудлигини аниқлаш; ҳақиқатда мавжуд қолдиқларни бухгалтерлик ҳисоби маълумотлари билан таққослаш орқали сақланиши устидан назорат ўрнатиш; қимматли қоғозлардан олинадиган даромадларнинг тўлиқлиги ва ўз вақтидалигини текшириш; уларнинг сақланиши учун зарур шарт-шароитлар яратилганлигини текшириш (корхонада сақланганида); қимматли қоғозлар билан боғлиқ даромадлар ва йўқотишларни ҳисобда акс эттиришнинг хаққонийлигини аниқлаш.

Депозитарийда сақлаш учун топширилган қимматли қоғозлар инвентаризацияси -«Узоқ муддатли молиявий қўйилмалар» ва -«қисқа муддатли молиявий қўйилмалар» счётларидаги қолдиқ суммалари депозитарийлар маълумотлари билан таққослаш орқали амалга оширилади. Депозитарийлар маълумотлари инвентаризация ўтказилаётган пайтда депозитарийга юборилган сўров натижасида олиниши мумкин.

Корхона қимматли қоғозлар листингининг мақсади, сотишга тавсия этилаётган қимматли қоғозлар сифати ҳақида потенциал инвесторларга аниқ тасав-вур беришдан иборат.

қимматли қоғозлар аудитининг кейинги босқичида ҳақиқий мавжуд қимматли қоғозларни бухгалтерлик ҳисоби маълумотлари билан солиштирилади. Бунда қимматли қоғозларнинг ошиқ чиққанларини ҳам, кам чиққанларини ҳам аудитор иккала ҳолда ҳам инвентаризация натижаларини ўзининг ҳужжатларида акс эттириши ва булар ҳақида корхона раҳбариятига билдириши лозим.

Бошқа корхоналарнинг устав капиталига ҳисса қўшиш кўринишидаги қилинган молиявий қўйилмалар аудити ушбу корхоналар уставини таҳлил қилиб даромад олиш шартларини ҳамда бундай қўйилмалар самарадорлигининг тўғрилигини ва ҳисобга тўлиқ акс эттирилганлигини аниқлаш. Молиявий қўйилмалар аудитининг якунловчи босқичи улар самарадорлигини таҳлил қилиш бўлиб, қуйидаги коэффициентлар динамикасини аниқлаш ва таҳлил қилишдан иборат:


1та акцияга тўгри келадиган

Дивиденд

1 йиллик дивиденд даромадиқ 

1 та акциянинг ўртача бозор баҳоси


Акциялар бозор бахосиннг баланс (номинал) кийматига

1 та акциянинг бозор бахоси

нисбати қ 

- компания балансида акциянинг бахоланиши

(номинал киймати)

қимматли қоғозлар бозори ривожланган давлатларда даромаднинг 0,15- 0,25 (яъни 15-25 % и) бўлиши нормал ҳолат бўлиб хисобланади.

САВОЛЛАР:

  1. Пул маблағлари аудитининг аҳамияти ва вазифалари нималардан иборат?

  2. Кассани аудиторлик текширувидан ўтказиш қандай амалга оширилади?

  3. «Ҳисоб-китоб счёти», -«Валюта счёти», -«Банкдаги махсус счётлар» ва бошқа пул маблағлари счётларини текшириш ҳамда уларнинг қандай хусусиятлари мавжуд?

  4. Молиявий қўйилмалар нима ва улар қандай текширилади?


^ 11-МАВЗУ: Асосий воситалар ва капитал қўйилмалар ва номоддий

активлар ҳисобининг аудити.

РЕЖА:

  1. Асосий воситалар аудитини ташкил этиш, ўтказиш кетма-кетлиги ва фойдаланадиган манбалар.

  2. Асосий воситалар кирими, чиқими ва тугатилишига оид муомалалар аудити.

  3. Ижарага олинган асосий воситалар аудити.

  4. Асосий воситаларга эскириш ҳисоблашнинг тўғрилигини текшириш.

  5. Асосий воситаларни таъмирлаш аудити.

  6. Капитал қўйилмалар аудити.

  7. Номоддий активлар аудити


1. Асосий воситалар ва капитал қўйилмаларни аудиторлик текширувидан ўтказишнинг мақсади, вазифалари, манбалари ва тартиби. Асосий воситаларнинг синтетик ва аналитик ҳисобини, корхонанинг ўзига қарашли (01-счёт), жорий тартибда ижарага олинган (001 балансдан ташқари счёт) ва узоқ муддатли ижарага олинган асосий воситалар (03-счёт) ни сақланиш жойларида моддий жавобгар шахслар бўйича ҳисобга олишнинг ташкил этилишини баҳолаш.

Бош дафтарда акс эттирилган 01,02,03,07,08,09,76,97 синтетик счётлар қолдиқларининг мос равишда аналитик ҳисоб ва бухгалтерия баланси маълумотларига мувофиқлигини аниқлаш зарур. Улар барча позициялар бўйича: ой бошига қолдиқ, ойлик оборотлари ва ой охирига қолдиғи бир-бирига тўғри келиши лозим. Агар тафовутлар аниқланса, уларнинг сабабларини аниқлаш ва корхонага асосий воситаларни, монтаж талаб қиладиган қурилмаларни, капитал қўйилмаларни, тузилган ижара шартномалари бўйича мажбуриятларни инвентаризация қилишни тавсия этиш зарур. Сўнгра корхонанинг асосий воситаларни ҳисобга олиш бўйича қабул қилинган ҳисоб юритиш сиёсати билан танишиш зарур.

Асосий воситаларни аудиторлик текширувидан ўтказишда фойдаланиладиган манбалар бухгалтерлик ҳисобининг корхонада қабул қилинган ташкилий шаклига ҳам боғлиқ. Булар ҳисобни қўлда юритиш шароитида журнал-ордерлар, ведомостлар, карточкалар, автоматлаштирилган ҳисоб шароитида эса компьютер программалари, машинограммалардир.

2. Асосий воситаларни қабул қилиш-топшириш (корхона ичидаги ҳаракати) далолатномалари (накладнойлари) маълумотларига асосан 01-счёт дебети бўйича киримга олинган асосий воситаларнинг манбаи аниқланади: Устав капиталига ҳисса сифатида (75-счёт 1-субсчёти), капитал қўйилмалар тартибида пули тўланиб сотиб олиш ёки мавоза (бартер) асосида олинганда (08-счёт 1-субсчёти кредити), жорий ёки молиялаштирилган ижара шарти билан (09-счёт кредити), ҳисобга олинмаган объектлар инвентаризация натижасида аниқланиб киримга олинганда (80-счёт 3-субсчёти кредити).

Текинга олинган асосий воситалар объектларини ҳисобга олиш бўйича муомалаларни акс эттириш тартиби. Инвентаризация ўтказиш натижасида асосий воситалар таркибида ҳисобда турган арзон баҳо ва тез эскирадиган буюмлар сақланиб, уларни арзон баҳо ва тез эскирадиган буюмлар (12-счёт) қаторига ўтказилганлигининг тўғрилигини текшириш. Сотиб олинган, замонавийлаштирилган ва техникавий қайта жиҳозланган асосий воситалар бўйича корхона бир вақтнинг ўзида кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришни таъминлаш мақсадида уларнинг молиялаштириш манбаларини соф фойда, ўтган йилдаги тақсимланмаган фойда, заҳира капиталини акс эттириши каби ҳолатларни текшириш. Асосий воситаларнинг киримига оид муомалаларни текширишда объектларнинг дастлабки қиймати тўғри шаклланганлигини аниқлаш.

3. Ижарага олинган асосий воситалар аудити. Корхонадаги асосий воситалар ўзиники ва ижарага олинган асосий воситаларга бўлинади. Ўз асосий воситалари корхонага тегишли бўлиб, ижарага олинганлари эса жорий (қисқа муддатли) ва узоқ муддатли ижара шарти билан олинган бўлади. Ижарачи ва ижарага берувчи ўртасидаги ўзаро муносабатлар фуқаро қонунчилиги талабларига риоя қилинган ҳолда ёзма равишда тузилган ижара шартномасига мувофиқ тартибга солиб турилади.

Жорий (қисқа муддатли) ижарага олинган асосий воситаларни текширишда, аввало, ижара шартномаларининг мавжудлиги, тўғри тузилганлиги, асосий воситани қабул қилиб олиш ҳисоби ва корхонада ҳисоб юритиш тартибини аниқлаш. Ижарага олинган асосий воситаларни жорий ва капитал таъмирлаш харажатларининг ҳисобини текшириш.

Узоқ муддатга ижарага олинган асосий воситалар аудитининг хусусиятлари. Узоқ муддатли ижарага олинган асосий воситалар 03-«Узоқ муддатли ижарага олинган асосий воситалар» деган синтетик счётда ҳисобга олинади. Иккинчидан, асосий воситаларни узоқ муддатга ижарага олувчи корхоналарда уларга ҳар ойда белгиланган умумий тартибда эскириш ҳисобланади.

Жисмоний шахслардан ижарага олинган асосий воситалар аудитининг айрим хусусиятлари. Асосий воситаларни ҳисобдан чиқариш бўйича барча муомалалар 47-«Асосий воситалар реализацияси ва бошқача тарзда ҳисобдан чиқариш» счётида акс эттирилади. Амалиётда асосий воситаларни ҳисобдан чиқаришга доир муомалалар кам содир бўлади. Шунинг учун уларни расмийлаштириш, 47-счётда тўлиқ акс эт-тириш, олинган даромад (кўрилган зарар) ни тўғри аниқлаш ва ҳисобдан ўчириш, амалдаги солиқ қонунчилигига риоя қилишни муфассал текшириш тавсия этилади. Асосий воситалар бепул берилганда ва бозордагидан паст баҳода сотилганда жисмоний шахсларга бепул берилган ёки сотилган объектларга алоҳида эътибор қаратмоқ лозим. Чунки корхона бу ҳолда даромад солиғи ушлаши ва бюджетга тўлаши керак.

Сотилган асосий воситалар бўйича солиқлар тўланаётганлиги. Корхона асосий воситалари ҳисобдан чиқарилаётганда қонун билан белгиланган барча ҳолларда қ.қ.С ни ҳисоблаб, ўз вақтида тўлаётганлигини аниқлаш.

Текинга берилган асосий воситалар бўйича муомалаларни текшириш. Асосий восталарни тугатишга доир муомалаларни текшириш. Асосий воситаларни тугатишга доир муомалалар аудитининг хусусиятлари.

Тўлиқ амортизация қилинмаган асосий воситаларни тугатишнинг молиявий натижаси тўғри ҳисобдан ўчирилганлиги;

Обьектни ҳисобдан ўчиришда унинг тиклаш қиймати ва эскириш икки қисмга бўлинади: асосий воситаларни қайта баҳолаш пайтига (1) ва қайта баҳолаш натижасида юзага келгани (2).

Инвентарь карточкаларни корхона бухгалтериясида таснифий гурухлар бўйича, улар ичида эса ишлатиш жойлари бўйича сақлашни текшириш.

Асосий воситалар ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот 3-шакл ни тўлдиришни текшириш. Агар ҳисоб жараёнлари автоматлаштирилган бўлса, карточкаларни қулда тўлғазишга эҳтиёж қолмайди. Бунда ахборотлар корхонада мавжуд бўлган аналитик ҳисоб машинаграммаларида сақланади, лекин у АВ-6-шаклдаги карточкаларда ҳисобга олинадиган позициялардан кам бўлмаслиги лозим.

4. Асосий воситаларга эскириш ҳисоблашнинг тўғрилигини текшириш. Аудитор асосий воситаларга эскириш ҳисоблашнинг тўғрилигини текширишда ўрнатилган ҳар ойлик эскириш ҳисоблаш қоидаларига бухгалтерия томонидан риоя қилинганлигини аниқлаши лозим. Бунда текшириш учун асосий воситаларга эскириш ҳисоблашда тўлдириладиган

6-шаклдаги ҳисоб-китоб жадвали асос бўлиб хизмат қилади.

Асосий воситаларни эскириш ҳисоблашни ҳисобга олишда энг кўп учрайдиган қоида бузилиш ҳоллари:

- айрим корхоналарда асосий воситаларга эскириш ҳисоблаш ҳар чоракликда амалга оширилади;

- солиққа тортиладиган базани камайтириш мақсадида атайлаб хизмат қилиш муддати ўтиб кетган асосий воситаларга ҳам эскириш ҳисоблаш давом эттирилади;

- асосий воситаларга асоссиз тарзда тезлаштирилган эскириш ҳисобланади.

Асосий воситаларга эскириш ҳисоблашнинг тўғрилигини текширишда аудитор корхонада ўрнатилган амортизация нормаларининг мавжудлигига ишонч ҳосил қилиши лозим.

5. Асосий воситаларни таьмирлаш аудити. Пудрат ва хўжалик усулида бажарилган таьмирлаш ишлари аудитининг хусусиятлари.

Корхона асосий воситаларни таьмирлаш билан боғлиқ барча харажатларни ишлаб чиқарилган маҳсулот (бажарилган иш, кўрсатилган хизматлар) таннархига киритади, бу пировардида, молиявий натижанинг шаклланишига, шунингдек корхонанинг фойдасидан бюджетга тўловлар бўйича бюджет билан ўзаро муносабатларига ҳам таьсир этади.

Пудрат усулида бажарилган таьмирлаш ишлари аудитнинг хусусиятлари. Таьмирлаш ишлари тузилган учун шартномалар. Хўжалик усулида бажарилган таьмирлаш ишлари аудитининг хусусиятлари.

6. Капитал қўйилмалар аудити. Капитал сарфларни текшириш: асосий воситаларни сотиб олиш, қуриш, текинга олиш, ёш чорва молларини асосий подага ўтказиш ҳамда қуриб битказилмаган, сотиб олинган ва бошқа йўллар билан барпо қилинаётган асосий воситаларни қабул қилишнинг тўғрилигини текшириш. Асосий воситаларнинг қийматини оширмайдиган сарфлар ҳисобидан ўчирилишининг тўғрилигини текшириш.

Узоқ муддатли молиявий қўйилмалар, акциялар, облигациялар ва бошқа молиявий қўйилмалар самарадорлигини текшириш.

Асосий воситалар ва капитал қўйилмаларни аудиторлик текширувидан ўтказишда компьютерлардан фойдаланиш.


^ 5. Номоддий активлар аудити.


1. Номатериал активларнинг моҳияти, аҳамияти, ўзига хос белгилари, аудитининг мақсади ва вазифалари.

Номатериал активларга патентлар, саноат намуналари, товар белгилари, савдо маркалари, лицензиялар, хизмат кўрсатиш белгилари, НОУ-ХОУ, муаллифлик хуқуқлари ва бошқалар киради. Ҳисоблаш техникасининг дастур таьминоти ҳам номатериал активлар таркибида ҳисобга олинади.

Ташқи иқтисодий муносабатларнинг ривожланиши, қўшма корхоналар ва акционерлик жамиятларининг ташкил этилиши сабабли номатериал активлар аудити олдига қўйиладиган талаблар. Бизнинг республикамизда номатериал активларнинг аудиторлик текширувидан ўтказиш бўйича услубий кўрсатмалар ҳали ишлаб чиқилмаган.

Ҳозирги кунда номатериал активларни ҳисобга олиш ва ҳисоботда акс эттириш муаммоларига сезиларли даражада эьтибор кучайди. Булар иқтисодий алоқаларнинг ривожланиши ва қўшма корхоналарнинг пайдо бўлиши, молия бозорларининг байналминаллашиши; жаҳон иқтисодиётида якка ҳокимлик учун рақобатли курашнинг кучайиши, фан-техника тараққиё-тининг жадаллашиши ва мураккаблашуви кабилар.

Мавжуд меьёрий хужжатлар ва амалий тажрибага таянган ҳолда номатериал активлар аудитини ўтказиш тартиби.

Моҳиятига кўра, номатериал активлар қаторига жисмоний шаклга эга бўлмаган, лекин корхона фаолияти ва унинг бошқа активлари қаторида қатнашиб даромад келтирувчи маблағлар киритилади.

Номатериал активларнинг асосий тавсифловчи белгилари.

Кашфиётларни муҳофаза қилишнинг энг кўп тарқалган тизими уларни патентлашдир. Саноат мулклари обьектларининг ўзига хос хусусияти уларга эгалик хуқуқини тасдиқловчи муҳофаза хужжатларининг мавжудлиги ҳисобланади.

Аудитда муҳофаза хужжатларининг ҳақиқийлигини аниқлаш.

Саноат намуналари учун хуқуқ, товар белгилари, «НОУ-ХАУ», муаллифлик ҳуқуқи, илмий тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишланмалари, «фирма обрўси», ЭҲМ дастури ва бошқа номатериал активлар хусусиятлари. Номатериал активлар ҳақидаги маьлумотларни балансда акс эттириш масалалари. Номатериал активларни бухгалтерлик ҳисоби: сотиб олиш, хўжалик ичида силжиши, шунингдек, хўжаликнинг ўзида тайёрланган номатериал активлар кирими.

04-«Номатериал активлар» счётининг тавсифи ва бошқа счётлар билан алоқаси. Номатериал активларнинг эскириши 05-«Номатериал активларнинг эскириши» счётида акс эттирилади. Ҳозирги вақтда республикамиздаги миллий корхоналар учун номатериал активларга амортизация ҳисоблааш ва уни маҳсулот таннархига олиб бориладиган харажатлар таркибига қўшиш кўзда тутилган.

Номатериал активлар ҳисобдан чиқарилганда дастлабки қийматига 04-«Номатериал активлар» счёти кредит ва 48-«бошқа активлар реализацияси» счёти дебетланади. Ҳисобланган эскириш суммаси эса 05-счёт дебет ва 48-счёт кредитланади. Ҳисобдан чиқариш натижаси (фойда ёки зарар) 48-счётда 80-«фойда ва зарарлар» счётига ўтказилади. Маҳсулотлар (иш, хизматлар) таннархи, фойда бюджет билан ҳисоб-китоблар кўрсаткичлари, шунингдек хусусийлаштирилаётган давлат корхоналари мулкларини бахолашнинг асосланганлиги кўп жиҳатдан номатериал активларнинг мавжудлиги ва баҳоланиши, улар эскиришлари тўғрисидаги маьлумотларнинг ҳаққонийлигига боғлиқ.

Бухгалтерлик ҳисобининг умумий принципларига кўра ҳар қандай номатериал актив кирими тегишли дастлабки хужжатлар асосида расмийлаштирилади. Бундай дастлабки хужжатлаштириш ўзининг мазмуни ва тавсифига кўра, асосий воситаларни қабул қилиш далолатномаси каби хужжатларга ўхшаш бўлиши лозим.

Номатериал активларни кирим қилишда уларнинг идентификацияловчи ҳужжатлар мавжудлиги.

Саноат намуналари ва кашфиёт хуқуқларини сотиб олиш патентлар ёки гувоҳномалар билан тасдиқланади.

Корхона «НОУ-ХОУ» сотиб олишни режалаштириш учун унинг оғзаки «матнли» ёки тасвирининг тавсифига эга бўлиши лозим.

2. Корхоналар номатериал активларини сотиб олиш, яратиш, ҳисобдан чиқариш, бир жавобгардан иккинчисига беришга доир муомалалар аудити.

Корхонанинг ўзида яратилган номатериал активлар (ЭХМ учун дастур таьминотлари, кашфиёт хуқуқлари, «НОУ-ХОУ», савдо белгилари ва хизмат кўрсатиш белгилари ва бошқалар) ни корхона мулки қаторига қўшиш ёки қўшмаслик масаласини ҳозирги пайтгача очиқлигича қолмоқда.

Корхонанинг ўзида ишлаб чиқарилган (яратилган) номатериал ак-тивларни реализация қилишни ҳисобга олиш масаласи ҳам мавҳумлигича қолади, агар улар балансда акс эттирилмаса у ҳолда уларни ҳисобдан ўчиришга ҳам зарурат қолмайди. Бундай номатериал активларни сотишдан келган барча тушум корхонанинг даромади бўла олмайди.

3. Номатериал активлардан қанча муддатда фойдаланиш ва уларга эскириш ҳисоблаш зарурати хақидаги саволларга турли мамлакатларда турлича ёндошишмоқда. Масалан: Фирманинг обрўси хақидаги масалага кўпчилик давлатларнинг анча эҳтиёткорлик билан ёндашиши бу соҳадаги мавжуд халқаро андозаларга мувофиқ келади.

Бизнинг республикамизда номатериал активларга эскириш 5 йил муддатдан келиб чиқиб ҳисобланади (аммо корхонанинг фаолият муддатидан ошмаслиги керак). Бир ойлик амортизация суммаси қуйидагича аниқланади:

номатериал актив объект-

нинг дастлабки қиймати яъни фоиз ҳисобида : 5 йил : 12 ой қ

^ 1 ойлик амортизация суммаси

қ1 ойлик амортизация ажратмаси суммаси  100

Дастлабки қиймати

Ҳар ойда ҳисобланган амортизация суммаси бухгалтерия ҳисоби счётларида акс эттирилади.

Номатериал активларни ҳисобдан чиқариш (сотиш, ҳисобдан ўчириш, бепул бериш ва ш.ў.) нинг молиявий натижаси баланс фойдаси ва солиққа тортилмайдиган фойда кўламига бевосита таъсир кўрсатади. Номатериал активларнинг чиқишини ҳисобга олиш учун счётлар режасида -«бошқа активлар реализацияси» счёти тайинланган. -счёт тавсифи ва бошқа счётлар билан алоқаси.

Бошқа мулклар сингари номатераил активларга тааллуқли бухгалтерлик маълумотлар хаққонийлиги вақти-вақти билан ўтказиб туриладиган инвентаризация билан тасдиқланиши лозим.

Номатериал активларни инвентаризация қилиш қуйидаги вазифаларни ҳал этади: Уларнинг ҳақиқатда мавжудлигини аниқлаш; ҳақиқий қолдиқни бухгалтерлик ҳисоби маълумотлари билан солиштириш орқали уларнинг бутлигини таъминлаш устидан назорат ўрнатиш; уларни сақлаш қоидаларига риоя қилиниш; амортизация ҳисоблашни ўз вақтидалиги, тўғрилиги ва тулиқлигини текшириш; -«номатериал активлар» счётида ҳисобга олинган корхона маблағлари қийматининг ҳаққонийлигини аниқлаш. Аудит якунларини расмийлаштириш.


САВОЛЛАР:

САВОЛЛАР:

  1. Аудитор асосий воситалар ва капитал қўйилмаларни текширишни қандай ташкил қилади?

  2. Асосий воситалар ҳаракати ва аналитик ҳисобининг ташкил этилиши қандай текширилади?

  3. Ижарага олинган асосий воситаларни аудитида қайси ҳужжатлар текширилади?

  4. Амортизация ҳисоблашнинг тўғрилиги қандай текширилади?

  5. Асосий воситаларни таъмирлаш қандай текширилади?

  6. Капитал қўйилмаларни текширишнинг қандай хусусиятлари мавжуд?

  7. Номоддий активларни қандай хусусиятлари мавжуд?

12-мавзу: Ишлаб чиқариш захираларини ҳисобининг аудити.

РЕЖА:

  1. Аудитнинг мақсади, вазифалари, манбалари ва ўтказиш тартиби.

  2. Моддий бойликларнинг омборхоналарда ва бошқа сақлаш жойларида ҳисобга олинишини текшириш.

  3. Инвентаризация натижаларини расмийлаштириш, материаллар ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботлар кўрсаткичлари, сальдо ведомостлари ва синтетик ҳисоб регистрларини текшириш.


1. Моддий бойликларни аудиторлик текширувидан ўтказишнинг мақсади уларнинг сақланиши, тежамли ва оқилона ишлатилиши ҳамда ҳисобга олишнинг тўғри ташкил қилинишини текширишдан иборат. Моддий бойликлар бўйича ҳисобот кўрсаткичларининг ҳаққонийлигини текширишда ҳам асосий воситалар аудитидаги каби, даставвал, баланснинг «Ишлаб чиқариш заҳиралари», «Тайёр маҳсулот», «Сотиш учун олинган товарлар» деган моддалари, Бош дафтар, журнал-ордерлар ва бошқа ҳисоб регистрлари орасидаги тенгликни аниқлаши лозим. Шунингдек, синтетик ва аналитик ҳисоб маълумотларининг мувофиқлигига ишонч ҳосил қилиши муҳимдир. Моддий бойликларни ишлаб чиқариш харажатларига олиб бо-риш ва уларнинг баҳоларини текшириш, ишлаб чиқаришга сарфлаш нор-малари. Арзон баҳо ва тез эскира-диган буюмларга эскириш ҳисоблашни текшириш ва бошқалар. Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга даъво қўзғатишнинг ўз вақтидалиги ва тўғрилиги. Йўлдаги (корхонага етиб кел-маган) материаллар қолдиғининг ҳаққонийлигини текшириш.

2. Моддий бойликларни омборхона ва бошқа сақлаш жойларида ҳисобга олинишини текшириш уларни инвентаризация қилишдан бошланади. Текширишни бошлашдан олдин аудитор моддий бойликлар сақланадиган барча жойларни аниқлаш ва танлаб инвентаризация ўтказиладиган бойликлар рўйхатини алоҳида тузиши лозим.

Иш бошланишидан олдин аудитор корхона раҳбари билан инвентаризация комиссияси тузиш тўғрисида келишиб олади. Корхона раҳбари бу ҳақда буйруқ чиқаради.

Моддий бойликларнинг ҳар қайси тури бўйича инвентаризация қилиш натижалари инвентаризация рўйхатида қайд қилинади; бундай рўйхат моддий бойликлар турган ёки сақланадиган жойлар ёки уларнинг бут сақланиши учун жавобгар шахслар бўйича алоҳида-алоҳида тузилади.

Баъзи моддий бойликлар бўйича намуна олиш усулини қўллаш. Намуналар икки нусхада олинади ва муҳр билан сурғучланади. Намунанинг бир нусхаси тегишли идишга солиниб лабораторияга таҳлил учун топширилади. Иккинчиси тилхат бўйича корхонада қолдирилади. Тилхат эса текширувчига берилади. Таҳлил учун олинган намуналарга далолатнома тузилиб, унда корхонанинг номи, намунанинг оғирлиги, ҳажми, олинган жойи, сақланаётган жойнинг ҳарорати кўрсатилади. Намуна олиш далолатномасини текширувчилар ва моддий жавобгар шахслар имзолайди.

3. Инвентаризация маълумотлари бўйича рўйхатлар тузилади, уларни барча комиссия аъзолари имзолайди, моддий жавобгар шахс эса ҳар қайси рўйхат бўйича қўйидаги мазмунда тилхат беради: «Ушбу инвентаризация рўйхатида қайд қилинган барча бойликларни комиссия менинг иштирокимда аслидан текширди ва рўйхатга киритди, бу борада инвентаризация комиссиясига эъти-розим йўқ. Рўйхатда қайд қилинган барча бойликлар менинг жавобгарлигим-да сақланмоқда».

Инвентаризация ишлари якунланиб, тегишли тарзда расмийлаш-тирилгандан сўнг инвентаризация маълумотлари билан бухгалтерия ҳисоби маълумотлари таққосланиб, тафовутлар аниқланиши лозим. Бу иш таққослаш қайдномалари тузиш йўли билан амалга оширилади.

Таққослаш қайдномасини мазкур корхона бухгалтерияси тузса ҳам аудитор уни тўғри тузилганлигини ва бухгалтерия ходимлари унда қайд қилинган рақамлар бухгалтерия маълумотларига мос келиш-келмаслигини текшириб кўриши лозим.

Моддий бойликларнинг бут сақланаётганлигини текширишда моддий бой-ликларнинг тўлиқ кирим қилинганлигини ва чиқимга тўғри ҳисобдан ўчирилганлигини аниқлаш муҳим ўрин эгаллайди. Чунки айрим ҳолларда ортиқча хом ашё ҳосил қилишда ундан ноқонуний мақсадларда маҳсулот ишлаб чиқаришга йўл очиб беради.

Бундан ташқари, моддий бойликларни текширишда аудитор қуйидагиларни аниқлаши лозим:

- йўлдаги моддий бойликлар ва фактурасиз жўнатилган моддий бойликларни ҳисобга олиш ишлари тўғри бажарилишини; балансда кўрсатилган, йўлдаги моддий бойликлар қолдиқларининг ҳаққонийлиги;

-10-«материалларнинг пул ифодасидаги ҳаракати» қайдномасининг тўғри юритилишини; зиммаларига моддий бойликлар қолдиқлари ҳисобда турган моддий жавобгар шахсларнинг ҳаммаси ҳам ҳар ойда моддий ҳисоботларни топширишни; айтилган ҳисоботлар топширилмай туриб (моддий жавобгар шахснинг касаллиги ёки бошқа сабабларга қўра) корхона раҳбарининг алоҳида фармойиши бўйича материаллар ҳисобдан чиқарилишини ва ҳисобдан чиқарилган материалларнинг сони ва қийматига кейин топширилган ҳисобот бўйича ўзгартиришлар қилиниши; моддий бойликлар ишдан бўшаган ходимлар ҳисобида турган ҳоллар борлигини (агар бор бўлса, бунинг сабабларини ва айбдор шахслардан уларнинг қийматини ундириш учун қандай чоралар кўрилганлигини); келиб тушган (мол етказиб берувчилардан ва ҳаказо) мод-дий бойликлар ҳисоб баҳолари бўйича қийматининг 6- ёки 7- журнал-ордерларда акс эттирилган баҳолар бўйича қийматига мос келишини; сарфланган ва сотилган материаллар ҳамда фойдаланишга берилган ва ишга яроқсизлиги туфайли ҳисобдан чиқарилган арзон баҳоли ва тез эскирувчи буюмларнинг эскириши тегишли баланс счётларида тўғри ҳисобга олинганлигини; моддий бойликларнинг амалдаги таннархини уларнинг ҳисоб баҳолари бўйича қийматидан фарқи тўғри аниқланганлигини ва ҳисобдан чиқарилганлигини; ҳисоб баҳоларини қўллаш қийин бўлган инфляция шароитларида моддий бойликларни баҳолаш усули борасида корхонанинг ҳисоб юритиш сиёсати қан-дайлигини; транспорт-тайёрлов харажатларининг таркиби тўғри аниқланган-лиги ва ҳисобга олинаётганлигини; моддий бойликларнинг ҳаракатига доир операциялар 16- қайдномада тўғри ва тўлиқ акс этирилганлигини; жўнатилган моддий бойликлар учун харидорлар зиммасидаги қарзларнинг ҳаққонийлигини; даъво қилиш муддати тугаган, тўлаш муддати ўтказиб юборилган қарзларнинг бор-йўқлигини; харидорлар томонидан қисман акцептланган ёки банкка тўлиқ суммада тўлаш рад қилинган, банкка инкассога қўйилган счётлар бор-йўқлигини, áóíäàé олларда қандай чоралар кўрилганлигини;

- омборхона хўжалигининг аҳволини; моддий бойликларнинг сақланиш шароитларини; материаллар миқдор ва сифат кўрсаткичлари бўйича тўғри қабул қилинганлигини; моддий жавобгар шахслар томонидан моддий бой-ликларни сақлаш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани бажарилишини, óëарни сақлаш қоидаларининг бузилиш сабабларини; корхона омборхонаси худудидан моддий бойликларнинг транспортда ёки транспорт-сиз олиб чиқиб кетилиши устидан назоратнинг таъминланишини; омборхона биноларининг техник ҳолатини;

- бойликлар бириктириб қўйилган ходимлар билан тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида ёзма шартнома тузилганлигини; молддий бойликларнинг омборхонадаги ҳаракати тўғри ва ўз вақтида расмийлаштирилишини; ишончномаларни бериш ва улардан фойдаланишга доир ҳисоботлар тузиш қоидаларига риоя қилинишини;

- моддий бойликларни ишлаб чиқаришга ҳисобдан тўғри чиқарилишини; амалдаги меъёрларнинг ҳозирги замон технологияси ва ишлаб чиқаришнинг ташкил қилиниши даражасига мувофиқлигини; материалларни қайта ишлаш учун четга беришнинг тўғри расмийлаштарилишини; моддий бойликларни сақлаш ва ташишда табиий камайиш меъёрларига мувофиқ уларнинг камомади ва йўқолишларини ҳисобдан чиқаришнинг асосланганлигини.

13-МАВЗУ: Ишлаб чиқриш ҳа ХАРАЖАТЛАРИ, давр ҳаражатлари, тайёр маҳсулот ва уни сотиш ҲИСОБИ АУДИТИ.

РЕЖА:

1. Ишлаб чиқариш харажатларини текширишнинг умумий тартиби.

2. Ўсимликчилик тармоғини текшириш.

3. Чорвачилик тармоғини текшириш.

  1. Давр сарфлари аудити.


1. Ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олиш белгиланган тартибда тузиладиган дастлабки ҳужжатларга асосланган бўлиб, маҳсулот ишлаб чиқариш (иш бажариш, хизмат кўрсатиш) га доир барча муомалалар расмийлаштирилади.

Корхоналарда ишлаб чиқариш харажатлари таркибига киритиладиган харажатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралда қабул қилинган 54 сонли қарори билан тасдиқланган «Маҳсулотлар (иш, хизматлар) таннархига қўшиладиган, маҳсулот ишлаб чиқариш (иш бажариш, хизмат кўрсатиш) ва реализация харажатларининг таркиби ва молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низом»га мувофиқ аниқланади.

Ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобининг тўғрилигини ва маҳсулот, иш ва хизматлар таннархи тўғрисидаги ҳисоботни тузишнинг тўғрилигини текшириш.

Маҳсулотлар (иш, хизматлар) нинг ҳақиқий таннархини ҳисоблашни текшириш. Фойдадан қопланадиган, яъни солиққа тортиладиган базадан чиқариб ташланадиган харажатларни текшириш.

Асосий харажатлар, ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқариш харажатларини тўғри ва асосланган ҳамда меъёрларга мувофиқлигини текшириш. Маҳсулот (иш, хизмат) ларнинг режадаги ва ҳисобот калькуляциясининг тўғрилигини харажат моддалари бўйича текшириш. Режа ва ҳақиқий таннарх ўртасидаги тафовутларни моддалар бўйича таҳлил қилиш, тафовутлар сабабини аниқлаш. Хом ашё ва материаллар сарфлашнинг тўғрилиги, баҳолар тўғрилигини текшириш методлари. Маҳсулот (иш, хизмат) бирлигига тўғри келадиган сарф меъёрига риоя қилишни текшириш. Брак (яроқсиз) дан кў-рилган йўқотишларни текшириши тугалланмаган ишлаб чиқариш қолдиқларининг тўғрилигини текшириш, тугалланмаган ишлаб чиқаришни инвентаризация қилиш. Ишлаб чиқариш счётларини ёпишнинг тўғрилигини текшириш.

Ишлаб чиқариш-молия натижаларини текшириш.

2. Ўсимликчилик тармоғини, жумладан, харажатлар, олинган маҳсулотлар ва уларнинг таннархини текшириш корхона йиллик ҳисоботининг 9-АСК шакли («Ўсимликчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг таннархи») маълумотларини ўрганишдан бошлаш мақсадга мувофиқ.

Аудиторлик текширув ўтказилаётган даврга кўра, барча дала ишлари ёки уларнинг айрим турлари текширилиши мумкин; маҳсулотлар таннархи, маҳ-сулотлар сотишнинг якуний молиявий натижалари йиллик ҳисоботни тузиш вақтида аниқланади, шунинг учун таннархни текшириш фақат йиллик ҳисобот тузилгандан сўнг амалга оширилиши мумкин.

Режалаштирилган экин майдонларини текшириш учун корхона Бизнес-режасининг «Деҳқончилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш таннархи» жадвали (3-жадвал) ва йиллик ҳисоботнинг 9-АСК шакли маълумотлари таққосланади.

Ўсимликчилик тармоғини текширишнинг муҳим босқичи йиғиб олинган ҳосилнинг тўлиқ ва тўғри кирим қилинишини аниқлаш.

Дон ҳосилининг тўлиқ кирим қилинганлигини текшириш.

Ўсимликчиликка қилинган харажатларни текшириш ва маҳсулотлар таннархини таҳлил қилиш. Умум ишлаб чиқариш ва таъмирлаш харажатларининг таннарх объектларига тўғри тақсимланганлиги -«Умум ишлаб чиқариш харажатлари» счёти ва ушбу харажатларни тақсимлаш ҳисоб-китоби маълумотларига мувофиқ текширилади.

Иш ҳақи харажатлари Бизнес-режада белгиланган 1 га ерга меҳнат хара-жатларининг меъёрига боғлиқ. Сарфланган уруғликка кетган харажатлар ҳам миқдори бўйича, ҳам қиймати бўйича текширилади.

Ёқилғи-мойлаш материалларининг сарфланиши тасдиқланган меъ-ёрлар ва бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиқиб, тракторчи-маши-нистларнинг ҳисоб варақаларига асосан аниқланади. Шунингдек, меъ-ёридан ошиқча сарфланган ёқилғи-мойлаш материалларининг қиймати айбдор шахслар зиммасига олиб борилганлигини ҳам аниқлаш зарур.

Ўсимликчиликда ишлатилган асосий воситаларга ҳисобланган ойлик амортизация суммаларининг ҳисобланиши ва экин турларига тўғри тақсимланишини аниқлаш лозим. Бунда амортизация меъёрларининг тўғри қўлланилиши ва тақсимлаш ҳисоб-китоблари текширилади.

Ўсимликчиликдан олинган асосий маҳсулот турлари таннархларининг тўғри ҳисобланиши, хусусан, харажатлар бир қисмининг асоссиз равишда озуқа, уруғлик ёки тугалланмаган ишлаб чиқаришга олиб борилиши ҳисобига товар маҳсулотлар таннархининг сунъий тарзда пасайтирилиши ҳолатлари-нинг йўқлиги аниқланади.

3. Чорвачилик тармоғини текширишда йил охирига чорва моллари ва паррандалар бош сони режасининг бажарилиши ва ҳисобот кўрсат-кичларининг режадагидан фарқлари аниқланади. Чорва моллари ва пар-рандалар бош сонини йил охирига режалаштиришнинг тўғрилигини тек-шириш учун Бизнес-режа (4-жадвал) даги йил бошига кўрсатилган чорва моллар бош сони ва тирик вазнларининг олдинги йил якунида ўтказилган инвентаризация маълу-мотларига мос келишини аниқлаши лозим.

Фермада олинган наслнинг тўлиқ кирим қилинишини аниқлаш.

Олинган наслни кирим қилишни текширишда: бузоқлар, қўзилар ва чўчқачалар-туғилган куни; тойлар, бўталоқлар-бир суткалик бўлганида; қуёнчалар туғилганидан сўнг иккинчи куни; корхонанинг ўзида инку-бациядан чиққан жўжалар-бир суткалик бўлганида, сотиб олинганлари эса келтирилган куни кирим қилинишини назарда тутмоқ керак.

Бошқа корхона ва ташкилотлардан сотиб олинган ёш чорва моллари тегишли ҳужжатлари асосида текширилади.

Чорва молларининг ҳисобдан чиқарилишини текширишда (бракка чиқариш, сўйиш, мажбуран сўйиш, ҳаром ўлиш ва ҳ.к.) чорва моллари ва паррандаларни ҳисобдан чиқариш далолатномасининг ўз вақтида ва тўғри расмийлаштирилиши аниқланади.

4. Давр сарфларига киритиладиган харажатлар таркиби «Маҳсулотлар (иш, хизматлар) таннархига қўшиладиган, маҳсулот ишлаб чиқариш (иш бажариш, хизмат кўрсатиш) харажатларининг таркиби ва молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низом» га мувофиқ аниқланади.

Аудитор давр сарфларини ҳисобга олишни ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни тузишнинг тўғрилигини назорат қилиш мақсадида қуйидагиларни текшириши лозим: давр сарфларининг -счёт тегишли субсчётлари бўйича ўз вақтида, ишонарли ва тўлиқ акс эттирилишининг таъминланиши; давр сарфларини ҳар ойда -«Фойда ва зарарлар счёти» нинг 2-«Давр сарфлари» субсчёти дебети бўйича корхона зарарига олиб борилиб ҳисобдан ўчирилишнинг таъминланиши; маъмурий-бошқарув ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва мукофотлаш ҳақидаги Низом, лавозим маошларининг белгиланган ха-ражатлар сметасига риоя қилиниши устидан назоратнинг таъминланиши.

САВОЛЛАР:

  1. Асосий тармоқларда ишлаб чиқариш харажатларини текширишда аудиторлар олдига қўйиладиган вазифалар?

  2. Ўсимликчилик тармоғи харажатларини акс эттирувчи ҳужжатларни тўғри расмийлаштирганлигини текшириш тартиби?

  3. Чорвачилик тармоғи харажатларини акс эттирувчи ҳужжатларни тўғри расмийлаштирганлигини текшириш тартиби?

  4. Давр сарфлари таркибига киритиладиган харажатлар ва уларнинг аудити?


^ 14-МАВЗУ. ХИСОБЛАШИШЛАРНИНГ АУДИТИ.

1. Хисоб-китоб ва кредит муомалалари аудити.

2. Бюджет билан хисоб-китоблар аудити.

ХИСОБ-КИТОБ ВА КРЕДИТ МУОМАЛАЛАРИ АУДИТИ

Корхона ва ташкилотлар молиявий-хужалик фаолиятини амалга оширишда таьминотчилар, буюртмачилар, харидорлар, хисобдор шахслар, бюджет, турли дебитор ва кредиторлар билан шунингдек, узок ва киска муддатли кредит олиш, сарфлаш ва тулаш буйича мунтазам хисоб-китоблар олиб боришади. Хисоб-китоб ва кредит муомалалари аудитидаги асосий вазифалар куйидагилардир :

- хисоб-китоб интизомига риоя килиш; дебитор ва кредитор карзларни ишончли ва хакикийлигини аниклаш, бюджет туловларини уз вактида ва тула утказиш, банкдан олинган карзларнинг хисобини тугри олиб бориш ва максадли сарфланишини текшириш.

Таьминотчилар ва пудратчилар, мижозлар билан хисоб-китоблар­ни тугри ва уз вактида бажарилиши, дебитор ва кредитор карзлар­нинг реаллиги, уларнинг тугри ва конуний хисобдан чикарилиши, турли корхона, ташкилотлар билан хисоб-китобларни уз вактида аше­вий йукламадан утказиш, синтатик ва аналитик хисоб маьлумотлари­нинг мазкур счетлар буйича хисоб-китобларга мувофик келиши, мод­дий кийматликлар камомади ва угирликлар буйича карзларнинг мав­жудлиги, сабаблари, карзни ундириш чора-тадбирларнинг бажарилиши, камомад ва угирликлар буйича ишларни тергов органларига уз вакти­да такдим этилиши, камомадларни асосли хисобдан чикарилиши атроф­лича текшириб чикилади.

Хисоб-китоб ва кредит муомалалари аудитининг асосий манбаа­ларига молиявий режалар, бюджет туловлари буйича хисоб- китоблар, кредитлаштириш буйича лимитларни белгилаш, тулов мажбуриятномала­ри, талабномалар, хисоб ва хисоб-китоб муомалалари расмийлашти­рилган бошка хужжатлар, хисобдор шахслар билан хисоб-китоблар бу­йича бунак хисоботлар, хисоб раками, жорий ва махсус ссуда ракам­ларидан олинган банк кучирмалари даьво эьтирозлар буйича далолат­номалар, моддий зарарни тулаш ва хисоб-китоблар буйича хужжатлар6 киради. Аудит текширишда шунингдек ва бошкап баланс счетлари буйича хисоб регистрлари (8 жадвал), банк кредитлари ва хисоб раками счетлари буйича журнал-ордерлар, кай­дномалар, баланс хамда хисоботнинг бошка шаклларидан фойдаланила­ди.

Корхона, ташкилот ва алохида шахслар билан хисоб-китоблар текшириши хар бир счет буйича хисоб-китоб муомалаларини аналитик ва синтетик хисоб маьлумотларига асосан хисоб-китоблар холатини хужжатли назоратдан утказишни уз ичига олади. Хисоб-китобга те­гишли шерик корхоналар билан булган иктисодий алокалар буйича суммалар ва ашъевий йуклама материалларни таккослаш билан деби­тор ва кредиторлик карзларнинг хакикийлиги текширилади.

Бюджет билан хисоб-китоблар тулов турлари буйича субсчетга булинувчи N 68 "Бюджет билан хисоб-китоблар " баланс счетида юри­лади. Аудитор бюджетга утказилувчи маблагларни тугри хисобланган­лигини, уз вактида ва тула тегишли хисоб ракамига кундирилганли­гини аниклайди. Бюджет билан хисоб китоблар текширишини солик хизмати ходимлари катнашувида амалга ошириш максадга мувофик бу­лади. Хисоб амалиетида учраб турувчи ва бузилишлар купрок содир этилиши мумкин булган холатларга бюджетга туланувчи суммаларни нотугри хисобланиши хамда уз вактида кундиринмаганлиги мисол бу­ла олади. Текширишда махсулот сотишдан олинган тушум буйича ана­литик хисоб маьлумотлари, ходимлар билан мехнатга хак тулаш буйи­ча хисоб китоблар, фойда ва уни ишлатилиши буйича хисоб китоблар, банк кучирмалари хисобга олишдаги барча хужжатлар ва хисоб регис­трлари фойдаланилади. Бюджет билан хисоб китобларни бузилиши са­бабли жарималар туланганлиги аникланса, ушбу бузилишларга йул куйган шахсларни аниклаш ва жарима суммаларини улардан ундириш чоралари курилади. Хужалик ишлари учун сарфланган маблаглар буйи­ча хисоботларни текширишда бунак хисоботига илова килинган хуж­жатларни ишонарли эканлигини аниклаб берувчи мукобил текшириш ус­лубидан фойдаланиш максадга мувофикдир.

Айрим корхона рахбарияти дебиторлик карзларни тугатиш урни­га муддати утказиб юборилган дебиторлик карзларни корхона хара­жатлари еки зарарларига хисобдан чикарилишига йул куйишади. Ауди­тор дебиторлик карзларни "Бухгалтерия хисоби ва хисоботи тугриси­да Низом" ва "Бухгалтерия баланси ва хисоботи тугрисида Низом "да белгиланган тартибда хисобдан чикарилишини аниклайди. Дебиторлик карзларни асоссиз хисобдан чикариш холатларида бажарилмаган иш­ларга кушиб езишлар яширинган булиши мумкин.

Текшириш давомида камомад, талон-торож ва угирликларнинг ут­ган йилги курсаткичлари билан солиштириб,узгариш динамикаси тах­лил килинади. Камомад, талон-торожлик тугрисидаги хисоботда кур­сатилган маьлумотларни тугрилиги текширилади. Аудитор ашевий йук­лама ва тафтиш далолатномалари, бошка манбаа ахборотлари (ра­дио-телевидение, суд, прокуратура, Давлат Соликлар Кумитасининг махсус такдимномаси ), хисобот маьлумотлари солиштиради, камомад, талон-торож, угирликлар суммасини балансдан конуний хисобдан чи­карилишини аниклайди. Хисобдан чикаришлар моддий кийматликлар ка­момадини туловчилардан олинган тушумга асосан еки, карздорнинг туловга кобилиятсизлиги сакбали амалга оширилиши мумкин.

Аникланган камомад ва толон-торожликларнинг уз вактида рас-

мийлаштирилишига, мулкни сакланишини таьминламаслик фактлари бу­йича айбдор шахсларни ва камомад тафсилотларини ойдинлаштириш учун хизмат суриштируви утказилишга эьтибор каратилади.

Кредит муомалаларини текширишда кредитлаштириш коидаларига тула риоя этилганлиги (максадли ишлатилиши, самарали фойдаланиши, кредитнинг таьминланганлиги ва уз вактида туланиши) тахлил кили­нади.

Аудитор олинган киска ва узок муддатли кредитлар кандай таьминланганлигини аниклайди. Ушбу коиданинг бузилиши натижасида турли суиистеьмолларга йул куйилади. Масалан, кредит муомалари аудитида корхона таьминотчилар билан хисоблашиш максадида бан­кдан кредит олиб, унибошка максадида яъни, накд пулга айлантириб сунг узлаштириш холатларини аникланиши мумкин.


15-Мавзу. МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАР АУДИТИ.

1. Молиявий натижалар аудити ВАЗИФАЛАРИ.

2. Молиявий натижалар аудитини утказиш тартиби.

Фойдаланилаган адабиётлар:

Молиявий натижаларни текшириш - аудитнинг асосий максади ва йуналишларидн биридаи. Унинг асосий максади хисоботда курсатил­ган фойданинг хакикий куринишини текшириш ва бюджетга туланади­ган соликларнинг уз вактида ва туликлигини урганиш касб этади.

Бундан ташкари фойданинг таксимланишини, фондлар тузилиши,

дивидендлар туловларининг тугрилигига хам эътибор беради. Аудиторлик текшириш якуний молиявий натижа (фойда ёки зарар)

махсулот, асосий воситалар молиявий натижаси ва корхонанинг бош­ка мулки ва реализациясидан ташкари операциялардан тушган фойда, бу операциялардан харажатларни камайтириши масалаларини уз ичига олади.

Махсулот реализациясидан келган фойда (зарар) тушган махсу­лот реализациясидан тушган маблаг ва ишлаб чикарилиш ва реализа­циядаги харадатлар ва акцизлар фарк билан ажратилади.

Биринчи боскичда аудитор корхона томонидан курилган фойда­нинг тугрилиг, бунак ва бюджет туловлари учун махсулот сотишдан тушумни текширади. Бу текширувнинг маълумот асосии булиб кафолат­ли хат, тайёр махсулоти таннархи калькуляцияси хисобланадит.

Текширувнинг навбатдаги боскичида, хакикий фойдананинг бух-

галтерия счётларидаги ёзувларга мос келиши текширилиади. Корхона­лар харидорларга юклаб хжунатилган махсулотга хисобот журналини такдим этишга кадар бухгалтерия хисобларида N:62 "Харидарлар би­лан хисоб-китобла" счётининг дебети N:46 "Махсулот реализацияси" счётининг кредити буйича ёзувларини амалга ошириб бориши керак. Бир актнинг узида жунатилган махсулот таннархи N:20 "Асосий иш­лаб чикариш" счётининг кредитидан N:46 счётга хисобдан чикарила­ди. Бунда баланс ва бош китобда акс эттирилган N:40 N:45 счётлар­даги реализация килинмаган махсулот колдигини хакикий таннархи курсаткичларини асосланганлигини текшириш мухимдир.

Агар бухгалтерия хисобида тайёр махсулот колдикларининг иш­лаб чикариш таннархи нотугри хисобланганлиги аникланса фойда кур­саткичларига тузатиш киритиш талаб килинади.

Гумонли карзлар деб - вактида туланмаган ва кафолатланмаган дебитор карзларга айтилади. Гумонли карзлар буйича захиралар хи­собот йилининг охирида утказиладиган корхонанинг дебитор карзлар йукламаси натижалари буйича ташкил килинади. Захира микдорини карздорнинг маолиявий ахволига караб хар бир гумонли карз буйича алохида аникланади. Ташкил килинадиган захиралар суммасига д-т 80 к-т 82 бухгалтерия проводкаси тузилади. Хакикий фойданинг текши­рилишининг асосий масаласи куйидагиларни аниклашдир:

Асосий махсулот сотишдан тушум (ялпи даромад) ларни хи­соботда акс эттирилиши, сотилган махсулотнинг ишлаб чикариш хара­жатларини бошка сотишдан олингна харажатларни ва сотишдан ташка­ри фойдани хисоботда акс эттириш.

Асосий махсулот сотишдан олинган ялпи даромадни текширишда куцйидаги бирламчи хужжатлардан фойдаланилади:

хисобот ва хисоб регистьрлари, юмолиявий натижалар тугриси­даги хисобот (2-шакл), N:1 журнал-ордер, N:2, II, II-с, II-сн, омбордан тайёр махсулотни чикаришдаги бирламчи хужжатлар, касса

кирим ордерлари, тулов талабнома ва топширикномаси, махсулотни омбордан олиб чикиш рухсатномаси.

Курсатиб утилган хужжатлар асосида аудитор 2-хисобот шакли­да курсатилган маълумотларни бош китобдаги 46- счёт маълумотлари билан солиштиради. Четланишларнинг умумий суммаси кушилган кий­мат солиги суммасини ташкилэтиши керак. Ушбу суммалар мос келма­ган такдирда аудитор бунинг сабабини аниклаши зарур. Бош китоб буйича маълумотларни N:II-сн маълумотлари билан ёки тайёр махсу­лот реализацияси суммасини акс эттирадиган хисоб регистрлари сум­маси билан солиштириб куради.

Хисобот юритишнинг журнал-ордер шаклида йигма курсаткичлар­ни 2-журнал-ордер билан 16-кайднома "Тайёр махсулот хисоби" кай­днома ва N: 17 " Махсулот реализацияси хисоби" кайдномасидаги йигма курсаткичларга мос келиши керак.

Хисобот маълумотларини ва хисоб регистрларида акс эттирил­ган курсаткичлани таккослашдан сунг тайёр махсулотни юклаб жуна­тиш операцияларнибиламч хужжатларда расмийлаштириш тартиби текши­рилади. Текширишда омбор накладнойи, транспорт накладнойи ва мах­сулотни олиб чикиш рухсатномасида курсатилагн муддати ва банк ку­чирмаси буйича тулов муддати таккосланади. Аникланган четланиш­ларга савдло пули кайта хисобланади ва соликдан яширилган сумма­си аникланади. Ёрдамчи ва хизмат курсатувчи ишлаб чикариш махсу­лотларини сотиш билан боглик булган операцияларни хисоб регис­трларида кайдланишига эътибор берилади.

Шунингдек махсулотга куйилган бахонинг тугрилиги, тугаллан­маган ишлаб чикариш махсулотини реализация килишдан олинган ялпи даромадни 46 - счётда тулик акс эттирлганлигини текширилади. Бун­да махсулот реализация бахосидан келиб чикиб сотишнинг уртача ке­лишув суммаси солик максадлари учун кабул килинади. Чет эл валю­тасида олинган савдо тушумини текширида 46 - счётининг кредитида акс эттирилган суммага ушбу операция амалга оширилган даврдаги курс буйича хисобга олинганлигига эътибор берилади.

Аудитор бошка сотишдан олинган фойдани бухгалтерия хисобида тугри акс эттирилганлигини текширади. Бунинг учун: асосий восита­лар (47), бошка мулк сотишдан олинган фойда (48), акция ва обли­гациялар буйича двидентлар, ишлаб чикариш захиралари ва тайёр махсулотни олинган фойда, жарималар, пенялар ва бошкаларни тах­лил килади.

80 - "фойда ва зарарлар" счётида акс эттириладиган зарарлар­ни характерловч бирламчи хужжатлар хам текширишдан утказилади. Уларга куйидагилар киради:

- бошка корхоналар билан хисоб - китоблар буйича гумонли карзлар суммаси

- ташки сабабларга кура тухтаб колишдан курилган зарарлар, айбдорлари топилмаган йукотиш суммалари

- идиш операциялари буйича зарарлар

- суд йигимлари

- жарималар, пенялар

- жорий ва утган йил карзларини ундириш умиди булмаган

- угриликлар ва бошкалар.

Фойдадан фойдаланиш жараёнида корхонанинг бюджет, банк хо­димлари билан молиявий муносабатлари акс эттирилади. Аудитнинг

асосий максади ва вазифаси куйидагилардир: Фойда хисобидан турли харажатларни молиялашнинг жорий тартибига риоя килишни назорати, фойдадан фойдаланишни режа топширикларига зид келишини аниклаш.

Бошлангич маълумот булиб, куйидагилар хизмат килади: молия-

вий режа, "фойдадан фойдаланиш" счёти, 8 -, 15 - журнал ордерлар шунингдек бош китоб, баланс ва бошка хисоботлар.

Текширишлар биринчи навбатда куйидагиларга эътибор берилади: соликлар буйича бюджет олдидаги мажбуриятларни бажариши. Бахо ин­тизомни бузганлиги учун иктисодий санкцияларни бюджетга тортиш. Фойда хисобидан амалга ошириладиган максадли харажатлар синчик­лаб текширилади. Уларга куйидагилар киради: кредитни тулашга мул­жалланган харажатлар, асбоб - ускуналарни модернизация харажати, кимматбахо когозни чикариш ва таркитиш харажати, инвестицион фон­дларга туланувчи бадаллар, ёрдамчи кишлок хужалигини ташкил этиш

ва ривожлантириш харажатлари, касаба уюшмаларига маблаг ажратиш ва бошка харажатлар. Баланс фойдасининг бахоланиши курсаткичлари­ни утган хисоботларини солиштириш йули билан утказилади.

Сотишдан ташкари операциялардан курилган зарарни 16000 сум­га усиши фойдани шу суммага пасайишига олиб келган. Тахлилни чу­курлаштириб махсулот тури буйича бошка реализация натижалари ва реализациядан ташкари операцияларини хар бир элементлари буйича фойда ва зарарлари урганилади. Кайта бахолаш усилини куллаш би­лан фойда микдорига омилларнинг таъсири аникланади кейин аудитор корхона фаолиятининг рентабеллигини аниклайди. Рентабеллик кур­саткичлари нисбий фойдани характерлайди ва харажатларга нисбатан % хисобида улчанади.

Амалиётда 3 гурух курсаткичлари мавжуд: махсулот рентабелли­ги, ишлаб чикариш рентабеллиги, куйилмалар рентабеллиги.

Барча реализация килинган махсулот рентабеллиги реализация­дан олинган тушумни фойдага булиш билан хисобланади. Махсулот рентабеллигини бир неча йил курсаткичларини солиштириб тахлил ки­лиш максадга мувофикдир.

Куйилмалар рентабеллиги корхонада мавжуд барча мулк суммаси буйича аникланади. Тахлил натижалари буйича адитор таннархни па­сайиши йукотишларни камайиши, сотишни тезлатишга ёрдам берадиган ишлаб чикариди. Бунга корхона ходимлари эътиборини тортади.

5-МАВЗУ: Бюджет ва бюджетдан ташқари фондлар

билан ҳисоблашлар аудити.


РЕЖА:

2. Бюджет билан ҳисоб китоблар аудити ва унинг хусусиятлари.

2.1. Умумдавлат солиқларни текшириш.

2.1.1. қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун ягона ер солиғини текшириш.

2.1.2. Юридик шахслардан олинадиган даромад (фойда) солиғини текшириш.

2.1.3. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини текшириш.

2.1.4. қўшилган қиймат солиғи (қ.қ.С) ни текшириш.

2.1.5. Акциз солиғи, ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ, экология солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун олинадиган солиқларни текшириш.

2.2. Маҳаллий солиқлар ва йиғимларни текшириш.

2.2.1. Мол мулк солиғи, ер солиғи ва реклама солиғини текшириш.

2.2.2. Автотранспорт воситаларини олиб сотганлиги учун солиқ ва бошқа йиғимларни текшириш.

3. Бюджетдан ташқари ташкилотлар билан ҳисоб китоблар аудити.

  1. Ижтимоий суғурта ва таъминотга доир ҳисоб китоблар аудити.


1. Ҳисоб-китоб муомалаларини аудиторлик текширувидан ўтказишнинг вазифалари, манбалари ва кетма-кетлиги, умумий қоидалар. Ҳисоб-китобларни текширишнинг аҳамияти, текшириш объектлари. Ҳисоб-китобларни тартибга соладиган меъёрий ҳужжатлар ва уларга риоя қилинишини текшириш.

Мол етказиб берувчилар, харидорлар ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар корхоналар хўжалик фаолиятида энг кўп учрайдиган ҳисоб китоблардир. Ҳисоб-китоб счётлари бўйича текшириш қуйидаги асосий икки йўналиш бўйича амалга оширилиши лозим:

Олинган ёки юклаб жўнатилган материал қийматликлари учун тўловлар ёки келиб тушган суммаларнинг тўғрилигини аниқлаш;

қийматликларни киримга олиш ва ҳисобдан чиқаришнинг тўлиқлигини текшириш.

Мол етказиб берувчилар ва харидорлар ўртасидаги ҳисоб-китоблар қоидага кўра нақд пулсиз амалга оширилади ва икки гуруҳга бўлинади: товарли муомалалар ва молиявий мажбуриятлар бўйича. Ҳисоб-китобларнинг асосий шакллари акцепт, аккредитив, махсус счётларда амалга ошириладиган ҳисоб-китоблар, тўлов топшириқлари, тўлов талабнома-топшириқлар, чеклар, режали тўловлар тартибидаги, шунингдек, мавоза (бартер) асосида мол етказиб беришда ўзаро талабларини ҳисобга олиш.

2. Бюджет билан ҳисоб китоблар аудитор учун жиддий эътибор берилиши лозим бўлган объект ҳисобланади. Бюджетга тўланадиган солиқларнинг нотўғри ҳисобланганлиги учун жарималар. Ҳисоб китоблар тўғрилиги ва қарзларнинг хаққонийлигини тасдиқловчи аудиторлик хулосалари солиқ инспекциялар томонидан текширилиши.

2.1. Солиқлар тўланишини текширишдан олдин солиққа тортиладиган объект бўйича кўрсаткичнинг ишончлилиги, солиққа тортиладиган база ва бюджет турларини (Республика бюджети, вилоят, туман, шахар бюджетлари) ҳисобга олган ҳолда солиқ ставкаларига риоя қилиниши, шунингдек, солиқ тўлаш амалга ошириладиган манба бўйича ҳисоб-китоблар аниқлигини текшириш.

2.1.1. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида давлат солиқ қўмитасига катта ҳуқуқлар берилган. Хусусан, Республика солиқ қўмитаси ва вилоятлар, туманлар ва шаҳарлардаги солиқ инспекцияларига берилган ҳуқуқлар.

Бюджетга тўловларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикасининг солиқ кодекси билан тартибга солинади, айрим тўловлар бўйича бюджет билан ҳисоб китобларни амалга ошириш тартиби эса Давлат солиқ қўмитаси ва молия вазирлигининг тегишли йўриқномалари билан тартибга солинади.

2.1.2. Юридик шахслардан олинадиган даромад (фойда) солиғини текшириш. Даромад (фойда) солиғи-мустақил ёки ўзгаришнинг структурасига кирувчи тижорат бўлинмалари орқали ёки бошқа корхоналар билан шартнома асосида хўжалик ва бошқа исталган тижорат фаолиятини амалга ошириладиган корхоналар, бирлашмалар даромадининг бир қисмини давлат томонидан олиш йўли билан бюджетга маблағлар тушадиган асосий манбалардан биридир.

Солиққа тортиш базасини текшириш. Фойда ҳақидаги баланс маълумотларини унинг 80 - «Фойда ва зарарлар» счёти бўйича бош дафтарда, журнал-ордерларда, машинограммалардаги ва «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот» (2-шакл) бўйича текшириш.

Баланс фойдаси йил давомида акс эттирилади: пассивда- олинган фойда, активда эса унинг ишлатилиши (ёки кўрилган зарар). Йил якунида аниқланган фойда ишлатилган суммасига 81-«Фойданинг ишлатилиши» счётини кредити ва 80-«Фойда ва зарарлар» счётини дебетлаб тўғриланади (корректировка қилинади). Фойданинг тақсимланмай қолган қисми эса 80-счётни дебетлаб 87-«Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)» счётининг кредитига ўтказилиб, ҳисобдан ўчирилишини текшириш.

Ҳақиқий фойдани таҳлил қилишда 46-«Маҳсулот (иш, хизмат) лар реализацияси, 47-«Асосий воситаларни сотиш ва уларни бошқача тарзда ҳисобдан чиқарилиши» ва 48-«Бошқа активларни сотиш» счётларининг кредити ва дебетида акс эттирилган барча ёзувларни текшириш. Экспорт фаолияти билан шуғулланадиган корхоналарда маҳсулот (иш, хизматлар) ва товарлар реализациясидан олинган даромаддан экспорт тарифларини чегириб ташлаш.

Ялпи фойда (даромад) нинг иккинчи таркибий қисми-асосий воситалар, арзон баҳо ва тез эскирадиган буюмлар (АТБ), қимматбаҳо қоғозлар, хорижий валюталар, бошқа мулклар ва номатериал активларни сотишдан олинган даромадлар.

Ялпи фойда (даромад) нинг учинчи таркибий қисми-реализациядан ташқари муомалалардан олинган даромадларнинг шу муомалаларга те-гишли харажатлар чегириб ташланганидан қолган қисмини таҳлил қилиш.

Солиққа тортиладиган базани ҳисоблаш учун корхонанинг ялпи фойдаси (даромад) ини корректировка қилиш.

Фойда (даромад) солиғи бўйича бир қанча имтиёзлар белгиланган бўлиб, фақат ҳақиқий қилинган харажатлар ва сарфларга қараб қўлланилади. Бунда аудитор имтиёзларнинг қўлланилишини тўғрилигини текшириши лозим.

Тахмин қилинаётган фойда ва солиқларнинг бўнак (аванс) тўловлари ҳақидаги маълумотларни текшириш. Солиқ тўловчи солиқ суммасини мустақил аниқлашда, ўзи солиқ бўйича бериладиган имтиёзларни ҳисобга олади ва солиқларни ўз вақтида ва ҳар хил даражадаги бюджетларга тўланиши учун жавобгардир.

2.1.3. Аудитор штатдаги ходимлардан, шунингдек, пудрат шартномаси асосида ва меҳнат битими бўйича ишга жалб қилинган шахслардан ҳам солиқлар ушланишининг тўғрилигини танлаб текшириши керак. Назорат Ўзбекистон Республикасининг Солиқ Кодекси талабларига риоя қилинаётганлигини текширишдан иборат. Жисмоний шахснинг календар йили бошидан то охиригача олган жами даромади солиғи ҳисоблаш учун база бўлиб ҳисобланади.

Солиққа тортиладиган базани тўғри аниқлаш учун жами даромаддан чегириб ташланадиган суммалар ва уларни текшириш.

2.1.4. қўшилган қиймат солиғи бизнинг иқтисодиётимиз учун нисбатан янги бўлиб, сотиб олинаётган товарлар, ишлар, хизматлар баҳосига қўшилади. Юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган ташкилотлар, корхоналар, муассасалар, агар товар (хизмат) лар реализациясидан оладиган даромади қ.қ.С ҳақидаги қонунда белгиланган суммадан ошмаса, юридик шахс ҳуқуқига эга бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар ҳам қ.қ.с тўловчилари ҳисобланадилар.

қўшилган қиймат солиғи объектлари, ставкалари, ҳисоблаш ва ўтказиш тартиби. Аудитор қ.қ.С ни тўлашнинг тўғрилигини текширишда моддий қийматликлари харакати акс эттириладиган барча счётларни, тўлов топшириқлари ва бошқа тўлов ҳужжатларини назорат қилиб чиқиши лозим.

Аудитор текширув жараёнида қ.қ.С.нинг тўғри ҳисобланганига ишонч ҳосил илиш лозим. Ҳисоб китоб махсус шакл бўйича тузилади ва бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси харидорларга сотилган товарлар (бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар учун улардан олинган ва сотиб олинган моддий ресурслар, ёқилғи, хизматлар учун мол етказиб берувчиларга тўланган солиқ суммасининг мазкур ҳисобот даврида ишлаб чиқариш ва муомала сарфларига ҳақиқатдан олиб борилган қийматига тегишли суммаси ўртасидаги фарқ кўринишида намоён бўлади.

Яна иккита ҳолат синчиклаб таҳлил қилишни талаб этилади: корхоналар бўйича ва шунингдек товар (иш хизмат) лар бўйича ҳам қ.қ.С.га доир қўлланиладган имтиёзларнинг асосланганлиги ва мол етказив берувчиларга тўланган қўшилган қиймат солиғининг шунга ўхшаш корхонанинг ўз солиғидан ошган суммаларни бюджетдан қоплаш учун қилинган ҳисоб китобларнинг аниқлиги, солиқлар ва аванс тўловларининг ўз вақтида ўтказилиши.

2.2. Маҳаллий солиқлар ва йиғимларни текшириш. Солиққа тортиш объекти. Мулк солиғи у қайси манбадан олинганидан қатъий назар, корхона балансида турган мулкларнинг йиллик ўртача қийматидан олинади. Аудитор солиққа тортиладиган объект суммаси ва ҳар чоракликда йил бошидан ўсиб борувчи жами билан ҳисобланадиган солиқ суммасининг тўғрилигини текшириш лозим.

Солиқ ставкси мулкларнинг ўртача йиллик қийматига нисбатан қўлланилиб, қуйидаги тарзда ҳисоблаб чиқарилади. Мулк суммаси унинг ўтган ҳар ойнинг 1-санасига бўлган қолдиғи бўйича ҳисобланади (ҳисобланган баҳолар бўйича).

қишлоқ хўжалик корхоналарида ягона ер солиғининг ставкалари, ҳисоблаш ва тўлаш тартибини текшириш.

2.2.1.Солиқларнинг нотўғри ҳисобланганлиги ва суммаларнинг нотўғри ўтказилганлиги учун жарима солиш тартиби. Мулк, ер ва сув солиқлари бўйича имтиёзларни қўллашнинг тўғрилигини текшириш.

3. Бюджетдан ташқари тўловларни ҳисоблаш ва ўтказишнинг тўғрилигини текшириш.

4. Ижтимоий суғуртага доир ҳисоблашувлар тўғрилигини текшириш. Корхонада ижтимоий суғурта тўловларининг ажратилиши ва ўз вақтида ўтказилиши ҳамда ишлатилишининг тўғрилигини текшириш.

Иш ҳақидан ижтимоий суғуртага ажратмаларнинг меъёрлари (фоизлари) нинг тўғрилигини текшириш. Бюджет ва бюджетдан ташқари тўловлар бўйича ҳисоблашувларни аудит текширишидан ўтказиш жараёнида компъютерлардан фойдаланиш.

САВОЛЛАР:

  1. Мол етказиб берувчилар, пудратчилар, харидорлар ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар аудитида қандай ҳужжатлар текширилади ва текшириш қандай амалга оширилади?

  2. қандай умумдавлат солиқлари мавжуд ва улар қандай текширилади?

  3. қандай маҳаллий солиқлар ва йиғимлар мавжуд ҳамда уларни текшириш тартиби?

  4. Бюджетдан ташқари ташкилотлар билан ҳисоб-китоблар қандай текширилади?

  5. Ижтимоий суғурта ва таъминот бўйича ҳисоб-китобларнинг турлари ва уларни текшириш тартиби?

17-МАВЗУ: Меҳнат ҳақ тўлаш ва меҳнат қонунчилиги аудиторлик назорати.

РЕЖА:

  1. Аудитнинг мақсади, вазифалари ва манбалари.

  2. Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича амалиётда кўп учрайдиган қоида бузарлик.

  3. Меҳнатга ҳақ тўлашга доир ҳисоб китоблар тўғрилигини текшириш.

Адабиётлар: 14, 17, 18, 19.


1. Ходимлар ва ёлланган шахслар билан меҳнат ҳақи бўйича ҳисоблашувларни текширишнинг мақсади, вазифалари, кетма-кетлиги ва маълумотларни олиш манбалари. Корхонанинг штат жадвали ва меҳнатга ҳақ тўлашга доир меъёрий ҳужжатлар, лавозим маошлари, разряд меъёрлари ва тарифларни текшириш; табеллар, нарядлар ва бошқа дастлабки ҳужжатларни текшириш; ҳисобланган меҳнат ҳақи суммасидан ушланиб ҳамда унга нисбатан ҳисобланиб ўтказиладган нафақа фондига тўловлар а) бюджетга солиқлар, бюджетдан ташқари фондларга тўловлар, ижтимоий суғурта, касаба уюшмаси федерацияси ва бандлик хизмати ва б.) суммаларнинг тўғри ҳисобланганини текшириш. Меҳнат ҳақи ҳисоби бўйича тузилган бухгалтерлик проводкалари ва уларнинг тегишли ҳисоб регистрларига тўғри тарқатиб ёзилганлигини текшириш. Ҳисобланган меҳнат ҳақи, ундан ушланган суммалар ва унга нисбатан ҳисобланган суммаларни жамлаш ҳамда меҳнат ҳақи фонди бўйича ҳисобот тузиш ҳисобларни текшириш.

2. Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича корхоналар амалиётида учрайдиган қоида бузарликлар: ойлик маошлар ва ставкалар ҳажмининг штат жадваллари ва лавозими маошлари схемасида белгиланганидан ошиб кетиши; иш ҳақига ҳар хил қўшимча ва устамаларнинг ноқонуний тайинланиши; қўшиб ёзишлар; ишбай расценкаларнинг оширииб кўрсатилиши; ишчилар ва инженер-техник ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш учун ажратилган иш ҳақи фонди маблағлари ҳисобидан котибалар, шахсий ҳайдовчилар, ҳар хил бошқарув хизмати ходимларига ҳақ тўлаш кабилар.

Ноқонуний қўшимча ҳақ белгилаш, айрим ҳолларда ҳисобланган меҳнат ҳақини ўзлаштириш, қандайдир қийматликларни сотиб олиш ёки сметада кўзда тутилмаган харажатларни қоплаш мақсадида қалбаки шахсларни ишга қабул қилиш ҳоллари ҳам учрайди. Аудитор дастлабки ҳужжатлар ва ҳисоботларни бевосита иш жойларида пухта таҳлил қилиш йўли билан қуйидагиларни аниқлайди: иш ҳақи тўлаш учун пул олишда банкка тақдим этиладиган маълумотлар тўғрилиги ва олинган пул маблағлариниг белгиланган мақсадда ишлатилиши; иш ҳақи фондидан ошиқча ҳақ тўлашга рухсат бериш тартибига риоя қилиниши; иш ҳақи фонди маблағларининг ошиқча сарфланишига йўл қўйилиш сабаблари, яъни бутунлай нотўғри, қалбакилаштирилган, ошириб кўрсатилган ҳисо-ботларда келтириш кўпчилик ҳолларда режа топшириқлари-ни бажар-ганлик ва ошириб бажарганлик учун ноқонуний мукофот олиш мақсадида қилинади. қўшиб ёзиш оқибатида ҳақиқатда бажарилмаган ишларга иш ҳақи тўлаш, хом ашё, материаллар, ёқилғилар ва ҳаказоларни ҳисобдан чиқариш ёки талон-тарож қилиш ҳоллари кўп учрайди.

Меҳнатнинг характери. Меҳнат харажатлари ва натижаларини ўл-чаш ҳамда баҳолаш, расценкаларни белгилаш, мукофотлар ва ҳаказо-лар билан боғлиқ нозик тафсилотлар ва ўзига хос хусусиятлар мавжуд.

3. Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоб китобларни аудиторлик текширувидан ўтказишда 70-«Ходимлар билан меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар» счёти маълумотларининг тўғри ва ишончлилигини текшириш.

Фуқароларнинг корхоналар ва фирмаларда ишлаш ва дам олиш тартиби, уларни ижтимоий суғурта қилиш республика қонунчилилиги меъёрлари билан тартибга солиб турилади. Бу меъёрлар, агар халқаро ва давлатлараро шартномаларда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, қўшма корхоналарда, халқаро бирлашма ва ташкилотларда ишлайдиган хорижлик фуқароларга ҳам қўлланилади. Таъсис ҳужжатларида хорижлик фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш ҳар бир хорижлик фуқаро билан тузилган шартномада белгиланиши кўзда тутилган бўлиши мумкин.

Меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш шакллари ва миқдорлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида кўзда тутилган фуқаролар ҳуқуқларига риоя қилинган бошқа меҳнат шароитлари каби масалалар қўшма корхоналар, халқаро бирлашмалар ва ташкилотлар томонидан мустақил ҳал этилади.

қўшма корхоналарда ишловчи хорижлик ишчилар оладиган иш ҳақлари ҳам Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида кўзда тутилган тартиб ва миқдорда солиққа тортилади.

Аудитор меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китобларнинг тўғрилигини текширишда қуйидагиларни текшириш лозим.

Аудитор ушбу масалалар билан танишиб чиқиб, меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китобларнинг асосий блокларини синчиклаб текширади, хусусан:

  1. ^ Корхона ходимларининг штат жадвалида белгиланган ойлик маошларига риоя қилиниши: штат жадвалининг бошқарув кенгаши ёки акционерлик мажлисида тасдиқланганлиги;

- ўриндошлик асосида меҳнатга ҳақ тўлашнинг тўғрилиги;

- штат низомига риоя қилиниши;

- меҳнат битимлари бўйича ҳақ тўлашнинг асослиги.

  1. Ишчиларнинг ишбай нарядлари бўйича ҳақ тўлашнинг тўғрилиги, хусусан, бажарилмаган ишлар учун қўшиб ёзиш ҳоллари йўқлиги; меҳнатга ҳақ тўлашнинг аккорд системаси қўланилганлиги аккорд нарядларининг тегишли бутун иш учун қилинган калькуляция билан асосланиши, аккорд топшириқларининг белгиланган муддатда бажарилганлиги ва юқори сифатлилиги аниқланади.

  2. Мукофотлаш тартиби ва асослиги, мукофотлаш сабабларини аниқлаш ва меҳнат жамоаси тамонидан қабул қилиниб тасдиқланган мукофотлаш системаси таҳлил қилиш билан биргаликда аниқланади.

САВОЛЛАР:

  1. Меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб-китобларни текширишда қандай манбалардан фойдаланилади?

  2. Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича қандай қоидабузарликлар учрайди?

  3. Меҳнат ҳақи ва унга қўшимчалар ҳисоблаш ҳамда ҳисобланган меҳнат ҳақи суммасидан ушланадиган солиқлар ва бошқа суммалар, шунингдек ижтимоий суғурта фонди, касаба уюшмаси федерацияси фонди ва бандлик хизмати фондига ажратмалар тўғрилиги қандай текширилади?

  4. Ходимларни мукофотлаш, моддий ёрдам ва устама ҳақларнинг қонунийлиги қандай текширилади?

  5. Иш ҳақи фондидан тўғри фойдаланиш қандай текширилади?



18-мавзу: Молиявий қўйилмалар ва қимматли қоғозлар билан бўладиган операциялар аудити

РЕЖА:

  1. Корхона хусусий капиталининг моҳияти, уни текширишнинг мақсади, вазифалари, манбалари ва тартиби.

  2. Устав капиталини текшириш.

  3. қўшилган капитални текшириш.

  4. Резерв капиталини текшириш.

  5. Бошқа фондлар ва резервларни текшириш.

  6. Молиявий натижаларни текшириш.

Адабиётлар: 4, 14, 17, 18, 19.

1. «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун» га мувофиқ корхонанинг хусусий капитали: устав капитали, қўшилган капитал, заҳира капитали ва тақсимланмаган фойдадан таркиб топади.

^ Устав капитали- таъсис ҳужжатларида белгиланган ҳиссаларнинг (пул ифодасида) йиғиндисидир. Устав капиталига ҳисса шаклида қўшиладиган моддий ва номоддий активлар таъсисчилар келишувига ёки юридик шахс ижроия органининг қарорига кўра баҳоланади ва ҳисобга олинади.

қўшилган капитал-акцияларни номинал қийматидан баланд нархларда дастлабки сотишдан олинадиган эмиссия даромадини акс эттиради.


^ Заҳира капитали- мол-мулкни қайта баҳолаш чоғида ҳосил бўладиган инфляция заҳираларини, шунингдек, текинга олинган мол-мулк қийматини акс эттиради.

Тақсимланмаган фойда-фойданинг жамғарилаётганини ифодалайди ва мулкдорларнинг қарорига биноан устав капиталига қўшилиши мумкин (14-модда. Хусусий капитални ҳисобга олиш).

Корхона хусусий капиталини текшириш, унинг суммаларини ҳаққонийлиги ва ҳаракатининг қонунийлигини аниқлаш муҳим вазифа ҳисобланади. Бунда қуйидаги манбалар маълумотлари текширилади:

- Корхонанинг нотариус томонидан тасдиқланган устави ва таъсис шартномаси;

- 85- ва 87- счётларнинг Бош дафтар ва 15-журнал-ордердаги суммалари ва уларнинг ҳаракатига асос бўлувчи ҳужжатлар.

Текшириш ҳисобот даврига тузилган баланс маълумотларини корхона устави, таъсис шартномаси ва тегишли ҳисоб регистрларидаги ушбу ҳисобот даврига бўлган қолдиқлар билан солиштиришдан бошланади.

Устав мувофиқ корхонанинг устав капитали қоидага кўра, унинг таъсисчиларининг ҳиссалари ҳисобига барпо этилади. У корхонанинг хўжалик фаолиятидан олинадиган фойдаси ҳисобига, зарур бўлганда таъсисчиларнинг мақсадли бадаллари ҳисобига ҳам тўлдирилиши мумкин.

Корхона устав капиталига ҳисса сифатида бинолар, иншоотлар, қурилмалар ва бошқа моддий қийматликлар: ердан, сувдан ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқлари, шунингдек, бошқа мулкий ҳуқуқлар (шу жумладан, кашфиётлардан фойдаланиш учун, «НОУ-ХОУ» ва бошқа номатериал активлар); қўшма корхона иштирокчи давлатларнинг валюталаридаги эркин айирбошланадиган валюталардаги пул маблағлари қўшилишлари мумкин.

2. Устав капиталини текширишда 85-«Устав капитали» счёти бўйича 13-журнал-ордерда амалга оширилган ёзувларни тўғрилигини ва қонунийлигини аниқлаш зарур. Шунингдек, иштирокчилар ҳиссаларининг Устав капиталига тўлиқ ва ўз вақтида кирим қилиниши; таъсисчилар ҳиссалари ҳақидаги махсус комиссиянинг қабул қилиш-топшириш далолатномаларининг мавжудлиги; Устав капиталининг кўпайиши ва камайишига доир йиллик ҳисоботнинг 3-сп шаклидаги барча ёзувларнинг асосланганлиги (олдинги йиллардаги фойдани қўшиш, иштирокчиларнинг қўшимча равишда қўшган ҳиссалари) текширилиши лозим.

85-«Устав капитали» счётининг 2-«қўшилган капитал» субсчёти акцияларни номинал қийматидан юқори баҳода дастлабки сотишдан олинган эмиссион даромадларни ҳисобга олиш учун мўлжалланган.

Аудитор ушбу капиталнинг тўғри ташкил этилиши ва тўлдирилишини текшириши лозим. Жумладан, сотилган акциялар учун маблағларнинг кирими, номинал ва биржа (сотиш) баҳоси ўртасидаги фарқни аниқлаш ҳамда устав капиталида қўшилган капиталнинг шаклланишини тўғри акс эттириш.

Аудитор 85/1 ва 85/2 счётлар бўйича аналитик ҳисобнинг ташкил этилиши ва юритилишининг тўғрилигини текшириш.

Маълумки, асосий воситалар, номатериал активлар ва материал қийматликларнинг текинга олиниши бухгалтерлик ҳисобида 01,04,06,07,10,12,41-счётлар дебети ва 80-«Фойда ва зарарлар» счётининг 3-«Операцион даромадлар ва тушумлар» субсчётининг кредитида акс эттирилади.

85-счёт 3-субсчёти корхона уставига мувофиқ фойда ҳисобидан яратиладиган резервларни, мулкларни қайта баҳолашда ҳосил бўлган инфляцион резервларни, шунингдек акционерлик жамияти мулкларини кўпайтирувчи бошқа киримларни акс эттириш учун мўлжалланган. Резерв капиталига фойдадан ажратмалар, унинг корхона таъсис хужжатларида кўзда тутилган корхона устав капиталининг 25% етмагунча ажратилаверади.

Аудитор ушбу капиталнинг тўғри ташкил этилиши ва тўлдирилиб боришини текширади.

Корхона устави, Ўзбекистон Республикасининг қайта баҳолаш ҳақидаги қарори, қайта баҳолаш ҳисоб-китоблари, мулкларни текинга олиш ҳақидаги шартномалар, қабул қилиш-топшириш далолатномалари, билдириш (авизо) лар ва бошқалар текшириш манбалари бўлиб ҳисобланади.

Агар ҳисобот йилининг охирига келиб дебитор қарзларнинг инвентаризация материаллари бўйича шубҳали қарзлар аниқланса, унда корхона шу миқдорда шубҳали қарзлар бўйича резерв яратиши мумкин. Бунда қарздорнинг молиявий ҳолати, тўлов қобилияти ва қарзни тўлиқ ёки қисман суммада қоплай олиш эҳтимолига қараб резерв ҳажми ҳар бир шубҳали қарз бўйича алоҳида аниқланади. Яратилаётган резервлар суммаси 80-«фойда ва зарарлар» счёти дебети ва 82-«шубҳали қарзлар бўйича резервлар» счёти кредитида акс эттирилади.

Ушбу масалани кўриб чиқишда аудитор қуйидагиларни текшириши лозим: шубҳали қарзлар бўйича резерв яратиш учун зарур хужжатларнинг мавжудлиги (корхона дебитор қарзларининг инвентаризация рўйхати, солиштириш далолатномалари, тўловга лаёқатсизлик ҳақида маълумотнома ва б.); шубҳали деб тан олинган қарзларни ҳисобдан ўчиришнинг тўғрилиги; ишлатилмаган шубҳали қарзлар бўйича резерв суммаларини тегишли йил фойдасига қўшилиши.

қоидага кўра, фойда (даромад) корхоналар томонидан қуйидаги мақсадлар учун ишлатилади: фойда (даромад) солиғини тўлаш; бошқа-рувнинг тегишли қарорига мувофиқ устав капиталига қўшиладиган, ўтган йилги фойда ҳисобидан устав капиталини кўпайтириш; дивидендлар тўлаш.

3. қўшма корхоналар фойдасига келадиган бўлса, у бюджетга тўланадиган суммалар ва резервлар яратиш ва тўлдиришга йўналтирилган суммалар чегириб ташлангандан сўнг, қўшма корхона иштирокчилари ўртасида, уларнинг устав капиталидаги ҳиссаларига мутаносиб равишда тақсимланади, агар таъсис хужжатларида бошқача тартиб кўзда тутилмаган бўлса.

қўшма корхонанинг хорижий иштирокчиларига корхона фаолиятидан олинган фойдани тақсимлаш натижасида тегишли бўлган, ўтказма рубллардаги ва чет эл валюталаридаги суммаларни, шунингдек, тақсимланган эркин муомаладаги валютада олинган даромаднинг тегишли улишини уларнинг мамлакатларига ўтказиб бериш кафолатланади.

Аудитор корхонанинг фойдаси (даромади)ни ва молиявий ҳолатини текширишда қуйидагиларни пухта ўрганиши лозим: тайёр маҳсулотлар, товарлар (ишлар, хизматлар) реализациясидан олинган фойдалар ёки кўрилган зарарлар; давр сарфлари, уларнинг асосланганлиги, тасдиқланган сметага мувофиқлиги ва молиявий натижага таъсири.

80-«Фойда ва зарарлар» счёти 4-«Молиявий фаолиятдан олинган фойда ва кўрилган зарарлар» субсчётига очилган аналитик счётлар маълумотларини даромадлар қисмида алоҳида, харажатлар қисмида алоҳида қуйидагича таҳлил қилиб чиқиш.

Шунингдек фавқулодда фойдалар ва зарарларни ҳам текшириш зарур. Аудитор 80-«Фойда ва зарарлар» счёти 5-«Фавқулодда фойда ва кўрилган зарарлар» субсчётининг аналитик ҳисоби ва дастлабки хужжатлар маълумотларини текшириши зарур.

5. Аудитор қуйидагиларни текшириши лозим: фавқулодда йўқотишлар метеорологик, сейсмик ва бошқа тегишли хизматларнинг содир бўлган табиий офатлар тўғрисидаги маълумотлари билан тасдиқланиши; корхона мулклари фавқулодда ҳодисалардан суғурта қилинганлиги ва б.

6. Аудитор молиявий натижаларни текширишда қуйидагиларни аниқлаши лозим: бюджетга солиқларнинг ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши; шубҳали қарзлар бўйича резервлар яратилишининг тўғрилиги; фойданинг фирма иштирокчилари ўртасида ўз вақтида ва тўғри тақсимланиши; акционерларга дивидентлар тўланишининг тўғрилиги.

САВОЛЛАР:

  1. Корхона хусусий капиталининг моҳияти ва унинг таркиби?

  2. Корхона хусусий капиталини текширишда қандай манбалар маълумотлар-дан фойдаланилади?

  3. Устав капиталини текширишда қандай меъёрий ҳужжатлардан фойдаланилади?

қоидага кўра корхона фойдаси қандай мақсадлар учун ишлатилади?

19-мавзу. Капитал,резерв ва кредитлар хисобини аудити.

Р е ж а :

1. Устав капиталини текшириш.

2. Захираларни текширишлар.

3. Кредитлар ва улар хисобини аудит килиш.

Устав сармоясини текшириш. мавжуд низомларга мувофик корхо-

нанинг устав сармояси одатда унинг муассислари куйилмалари хисо- бидан ташкилий этилади. У корхонанинг хужалик фаолиятидан олинган фойда хисобига, зарур булганда эса, унинг муассислари берадиган макксадли бадаллар хисобига хам купайиши мумкин.

Бинолар, иншоотлар, жихозлар ва бошка моддий бойликлар: ер-

дан, сувдан ва бошка табиий бойликлардан фойдаланиш хукуки, шу- нингдек бошка мулкий хукук, кушма корхона катнашчиларининг мамла- кати валютасидаги пул маблаглар корхонасининг устав сармояси жум- ласига киритилиши мумкин.

Кушма корхона устав сармоясига узбекистонлик иштирокчи

куйилмаси хорижий иштирокчилар билан келишувига кура шартнома нархлари буйича миллий валютада хам, хорижий ввалютада хам бахо- ланади. Бунда жахон бозоридаги нарх-наво хисобга олинади. Хорижилик иштирокчининг куйилмаси хам шу тартибда куйилма кийматини Узбекистон Республикаси Марказий банкининг кушма корхона барпо этиш хакида шартнома имзоланган кундаги ехуд унинг иштирокчилари келишган бошка санадаги расмий валюта курси буйича кайта хисоблаб бахоланади. Жахон бозори нархи булмаганда кушилаетган мулк кийма- ти иштирокчилар уртасидаги келишувга мувофик аникланади.

Одатда иштирокчиларнинг устав сармоясига куйилмаси хисобда

ва балансда уларнинг амалда келиб тушишига : асосий воситалар, товар-моддий бойликларнинг номоддий активлари учун кабул килиб олиш-топшириш далолатномаси тузилган сана, пул маблаглар учун - маблагларнинг корхона хисобварагига келиб тушишига караб акс эт- тирилади. Бунда мазкур куйилмаларнинг тахлилий хисоби бир ишти- рокчи учун алохида олиб борилади.

Куйилмаларнинг белгиланган микдори келиб тушганда хисобда

устав сармоя хосил булиши акс эттирилади: 75-"Муассислар билан хисоб-китоблар" хисобварагининг дебети

ва 85-"устав сармояси" хисобварагининг кредити. Устав фонди таъси хужжатларида белгилаб куйилган микдордан

ошиб кетмаслиги лозимлигини айтиб утиш керак. Устав сармоясини текширганда 13-журнал-ордерда 85-"Устав

сармояси" хисобвараги буйича езилган езувларнинг конуний ва туг- ри эканлигини, уларнинг амалдаги конун хужжатларига мувофиклигини аниклаш, шунингдек иштирокчиларнинг устав сармоясига тула-тукис ва уз вактида кирим килинган-килинмаганини, муассисларнинг куйил- малари хусусида махсус комиссиянинг кабул килиб олиш-топшириш да- лолатномаси бор-йуклигини, йиллик хисоботнинг устав сармоясини купайтириш ва камайтиришга оид 3-СП шаклидаги барча езувларнинг асосланганини текшириш зарур.

кушилган сармояни текшириш. 85.2 "Кушилган сармоя" илова хи-

собвараги акцияларини номинал кийматидан ошадиган нархда биринчи марта сотишда олинадиган эмиссия даромадини хисобга олишга мул- жалланган.

Аудитор ушбу сармоянинг шаклланиши ва тулиб бориши тугрилигини, сотилган акциялар учун маблаг тушишини текширилиши, номинал билан биржа (сотиш) нархи уртасидаги фаркни, устав ва кушилган сармоя шаклланишининг хисобда тугри акс эттирилганми-йукми экани- ни аниклаш зарур.

ташкил этиш ва юритиш тугрилигини текшириш зарур. Шу билан бирга юритишнинг чикарилган ва хаки туланган акцияларнинг турлари,ак- цияларнинг сакловчиларнинг хисобваракалари еки муассислар билан омонатчиларнинг шахсий хисобвараклари буйича ахборот такдим этиш имкониятларига катта эътибор берилади.

Резерв сармояни текшириш. Бошка корхона ва ташкилотлардан текинга олинган асосий воситалар, номоддий активлар ва моддий бойликлар хисобидаги фойда хисобидан вужудга келтирилган захирани, мулкни кайта бахоланганда хосил буладиган инфляция захираларини, шунингдек пул маблагларидан бошка текинга олинган мулк кийматини, акциядорлик жамияти мулкини купайтирадиган бошка тушумларни хисобга олишга мулжалланган.

Фонд таъсис хужжатиларида назарда тутилган корхона устав сармоясининг 25 фоизига етмагунига кадар фойдадан захира маблаг ажратиш давом этаверади.

Аудитор курсатиб утилган сармоя тугри вужудга келаетгани ва тулиб бораетгани : фойдадан ажратмалар хисобидан хосил килинган захира сармоя устав сармоянинг 25 фоизидан ортиб кетган-кетмага- нини, мулк (асосий воситалар)ни кайта бахолашда хосил булган инфляция захираларининг хаммаси захира сармояни купайтиришга ку- шилган-кушилмаганини, текинга олинган барча мулк (пул маблаглардан бошка) захира сармояни купайтириш хисобига киритилган-кири- тилмаганини текширади.

Корхона устави, Узбекистон Республикаси хукуматининг кайта бахолаш хакидаги карорлари, кайта бахолаш хисоб-китоблари, мулкнинг текинга олиниши хакидаги шартномалар, кабул килиш-топши- риш далолатномалари, хабарномалар ва бошкалар текширув манбалар- дир.

Захираларни текшириш. Агар хисобот охирига келиб дебиторлик

карзини йуклама килиш материаллари буйича шубхали карз аникланса, у холда корхона уша микдорда шубхали карзлар буйича захира вужуд- га келтириши мумкин. Бунда захира микдори карздорнинг молиявий ахволига ва тулов кобилиятига хамда карзни тула ва кисман олиш эхтимолини бахолашга боглик холда хар кайси шубхали карз буйича алохида-алохида белгиланади.

Вужудга келтирилаетган захира суммасига -"Фойдалар ва за-

рарлар" хисобварагининг дебети ва -"Шубхали карзлар буйича за- хиралар" хисобварагининг кредити буйича езиб куйилади.

Бу масалани куриб чикаетганда аудитор шубхали карзлар буйича

захира вужудга келтириш учун зарур хужжатлар бор-йуклигини, шуб- хали дею топилган карзлар руйхатдан тугри учирилганлиги шубхали карзлар буйича фойдаланилмаган захиралар жорий йил фойдасига тула кушилмаганми-йукми эканлигини текшириш зарур.

Баъзи тармокларнинг корхоналари Узбекистон Республикаси

Молия вазирлигининг ижозати билан тузатиш ишлари учун захира ву- жудга келтиришлари мумкин. Бу захирага ажратмалар махсулот ишлаб чикариш харажатлари таркибига киритилади. Бунинг учун тузатилади- ган восита ишлаб чикаришга ундан фойдаланилиши зарур булиб, хара- жатлар "Бошка харажатлар" га кушилади.

Захира хажми тузатишга мулжаланган харажатлар кийматидан ке- либ чикиб белгиланади.

Аудитор тузатиш ишларига мулжалланган захира хосил килганини ва ундан тугри фойдаланилаетганини текшириши лозим. Бунда захира вужудга келтиришга Молия вазирлигининг рухсати: тузатиш ишлари учун смета ва титул руйхатлари бор-йуклигини, захирадан тугри, уз вактида тула-тукис фойдаланилганини хисобда кандай акс этти- рилганини текширилади.

Кредитлар ва улар хисобини аудит килиш.

Корхоналар йил давомида карз маблаглар харакатини балансга иловада курсатадилар, йил охирига келиб туланмаган кредит ва карзлар колдиклари эса баланснинг бешта тегишли моддалари буйича акс эттирилади:банкнинг бешта тегишли моддалари буйича акс этти- рилади: банкларнинг узок муддатли, киска муддатли кредитлари, банкларнинг ходимлар учун кредитлари, узок муддатли, киска муд- датли карзлар.

"Банкларнинг узок муддатли кредитлари", "Банкларнинг киска муддатли кредитлари" ва "Банк ходимлари учун кредитлар" моддалари буйича курсатилажак маълумотлар банкларнинг ссуда (карз) ракамла- ри буйича курсатмалар билан тасдикланган булиши керак. Кредитлар банк томонидан тегишли таъминлов еки кафолатлари эвазига ва муайян максадларга бериш туфайли, биринчидан, айнан корхона рах- барияти таркибига таъминлов еки кафолатларни киритишни, ва иккин- чидан, кредитлпардан максадли фойдаланишни текшириш лозим. Кре- дитларни кайтариш муддатлари бузилган пайтда бунинг сабабларини аниклаш мухимдир.

Бошка корхоналар ва ташкилотлардан олинган карз воситалар- нинг кайтарилмаган колдикларнинг ишончлилиги маълумотларнинг карз берувчилар билан солиштириб чикиш натижалари билан тасдикланган булиши лозим.

Киска муддатли ва узок муддатли карз воситаларнинг хисобга олишнинг тугрилигини текшириш учун N 4 журнал-ордер масълумотла- ридан фойдаланилади.

Агарда корхона туланмаган кредитлар колдиклари билан бирга банкларга кредит учун туланиши керак булган фоизларни курсатиш хакидаги карор кабул килган булса унда балансда бу моддалар буйи- ча фоизлар буйича карздорлик микдори хам акс эттирилади. Бунда тузилган кредит битимига мувофик хисобот йилнинг охирига туланиши лозим булган фоизлар суммаси карз маблагларини хисобга олиш ра- камлари "Банкларнинг киска муддати кредитлари", "Банкларнинг узок муддатли кредитлари", "Банкларнинг ходимлар учун кредит- лари", "Киска муддатли карзлар" ва "Узок муддатли карзлар" кредити буйича банклар карзлари буйича фоизларни тулаш буйича сарфлдарни хисобга олишнинг тегишли ракамлари корреспонденциячси- да ифодалади.

Бундай кредитлари ва жалб килинган маблаглар буйича фоизлар берилган ссуда ва маблагларни кайтариш пайтида туланганда, фоизли

туловлар суммаси карз шартномаси бутун муддатнинг давомида корхо- на тасарруфида коладиган фойданинг камайиши хисобига баб-баравар киритилади.

Корхона томонидан берилган векселлар билан таъминланган карздорлик узок муддатли кредитлар ва карзлар хисобидан хисоблаб чикарилмайди, балки вексель операцияларини хисобга олиш коидала- рига мувофик хисобга олинади.


Адабиётлар

Ўзбскистон Республикаси Қонунлари


1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. - Т.: Ўзбекистон, 1992 йил 8 декабр.

2. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси. Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг 29.08.96 йил. 257 1-сон қарорига мувофиқ, тасдиқланган 1997 йилнинг 1 мартидан кучга киритилган.

3. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси. 22.09.1994 йил

4. Ўзбекистон Рсспубликаси Олий мажлисининг № 120-12 сон қарор билан тасдиқланган (01.04.1995 йил кучга кирган)

5. Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодекси 24.04.1997

6. Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг №396 1-сон

қарор билан тасдиқланган. !

7. Ўзбекистон Республикаси «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонуни. 1996 йил 30 август.

8.Ўзбекистон Республикаси «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонуни. 2000 йил 26 май.

9. Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари №00-21-сонлари. «Norma» дастури.

10.Ўзбекистон Республикаси Аудиторлик фаолиятининг миллий стандартлари.-Т.: 2004.
^

11.Ўзбекистон Республикасининг 5-сонли «Аудиторнинг иш сифатини назорати» аудит миллий андозалари.

12.Ўзбекистон Республикасининг 6-сонли «Аудитни хужжатлаштириш» аудит миллий андозалари.


13.Ўзбекистон Республикасининг 3-сонли аудит миллий андозаси «Аудитни режалаштириш» № 837 (10.11.1999)

^

Ўзбекистои Республикаси Президенти Фармонлари



14.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 8 августдаги "Текширишларни тартибга солиш ва назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштиришни такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони.

15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 19 ноябрдаги "Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни тартибга солиш тўғрисида"ги Фармони.

16.Текширишларни тартибга солиш ва назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштиришни такомиллаштириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 8 августдаги ПФ-1503-сонли Фармони.


^

Ўзбскистон Республикаси Вазирлар Махкамаси қарорлари



17. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги "Маҳсулот (иш ва хизмат)лар таннархига киритиладиган, маҳсулот (иш ва хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги 54-сонли қарори. (2003 йил 25 декабрдаги 567-сонли қарор асосидаги ўзгартиришлар билан).

18. Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирининг 2002 йил 7 февралдаги 31-сон "Молиявий ҳисобот шакллари ва уларни тўлдирюп бўйича қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида" буйруғига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида (ЎзР МВ 14.02.2003 й. 30-сон буйруғи, ЎзР АВ томонидан 28.02.2003 й. 1117-2-сон билан рўйхатга олинган). «Norma» дастури.

19. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 октябрдаги 444-сонли "Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида Низом". - Т.: «Солиқ ва божхона хабарлари», 2003 й, 27 октябр.

20. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 сентябрдаги "Аудиторлик фаолиятини такомиллаштириш ва аудиторлик текширишларнинг аҳамиятини ошириш тўғрисида"ги 365-сонли қарори. - Т.: «Халқ сўзи», 2000 й, 26 сентябр.

21. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 апрелдаги «Хусусийлаштирилган корхоналарнинг

корпоратив бошқаришни такомиллаштириш бўйича чоралари тўғрисида»ги Карори.-Т.: «Халк сўзи», 2003 й, 22 апрел.

22.«Назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишни мувофиқлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш хақида» Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгашининг 2001 йил 23 апрелдаги 1-сонли қарори.


^

Президент И.А.Каримов асарлари



23.Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. - Т.: «Ўзбекистон», 1997. - 286 б.

24. Каримов И.А. Хавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлида. 6-товд. - Т.: «Ўзбекистон», 1998. - 262 б.

25. Каримов И.А. Ўзбекистон буюк келажак сари. - Т.: «Ўзбекистон», 1998. - 397 б.

26. Каримов И.А. Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда. - Т.: «Ўзбекистон», 2000. - 83 б.

27. Каримов И.А. Иқтисодиётни эркинлаштириш ва ислоҳотларни чуқурлаштириш - энг муҳим вазифамиз. Т.8.-Т.: Ўзбекистон. 2000.

28. Каримов И.А. «Эришган марраларимизни мустаҳкамлаб, ислоҳотлар йўлидан изчил бориш - асосий вазифамиз». Т.12.-Т.: «Ўзбекистон». 2004.-400 б.




оставить комментарий
страница9/9
Дата04.03.2012
Размер3.02 Mb.
ТипДокументы, Образовательные материалы
Добавить документ в свой блог или на сайт

страницы: 1   2   3   4   5   6   7   8   9
плохо
  1
средне
  2
отлично
  3
Ваша оценка:
Разместите кнопку на своём сайте или блоге:
rudocs.exdat.com

База данных защищена авторским правом ©exdat 2000-2014
При копировании материала укажите ссылку
обратиться к администрации
Анализ
Справочники
Сценарии
Рефераты
Курсовые работы
Авторефераты
Программы
Методички
Документы
Понятия

опубликовать
Документы

Рейтинг@Mail.ru
наверх